Турфон – қадимдан Буюк Ипак йўлидаги муҳим стратегик нуқта сифатида Ғарб ва Шарқ ўртасидаги савдо, илм-фан ва маданий алоқалар маркази бўлиб келган. Бугун эса бу шаҳар “Хитойнинг муқаддас узум шаҳри” сифатида узумчилик, экспорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятлари билан Ўзбекистон учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иссиқлик даражаси 45-47°C кўтариладиган иқлими туфайли Турфон “Олов ичидаги шаҳар” деб номланади. Аммо айнан шу иқлим – узум етиштириш учун мукаммал табиий шароит яратиб беради. Бу ерда етиштирилган узумлар юқори шакар миқдори ва бой таъми билан ажралиб туради. Турфондаги узум боғларида майиз, шароб ва навбатдаги қайта ишлаш маҳсулотлари учун махсус турлар парвариш қилинади. 

Хитойнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ташаббуси билан Урумчига ташкил этилган пресс-тур доирасида бу ажойиб шаҳар билан яқиндан танишдик. 

Турфон яқинидаги Жяохэ харобалари — II асрдан XIV асргача мавжуд бўлган ва Буюк Ипак йўлидаги маданий алмашинувларни акс эттирувчи ноёб тарихий шаҳар пресс-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 30 метр баландликда жойлашган бу қадимий шаҳар хом ғиштдан қурилган Хитойдаги энг йирик ва яхши сақланган ёдгорликлардан бири ҳисобланади. У 2014 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Бу ерда қадимги ибодатхоналар, давлат бинолари, омборлар, қабристонлар ва шаҳар инфратузилмасининг қолдиқлари тарихнинг жонли гувоҳи сифатида сақланиб қолган. 

Яна бир қизиқарли манзил 1992 йилда ташкил этилган ва 2024 йилда модернизация қилинган “Кяриз” этнопарки бўлди. У – Турфоннинг сув маданияти ва уйғур анъаналарини намоён этувчи интерактив маданий ҳудуддир. Янги-кяриз, Перстек-кяриз ва Миримбай-кяриз каби ирригация каналлари меҳмонларга қадимий сувни сақлаш ва етказиш технологиялари билан яқиндан танишиш имконини беради. 

Кяризлар музейида махсус экспонатлар, моделлар ва интерактив анимациялар орқали ушбу технологиянинг тарихи, қурилиши ва аҳамияти ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Паркда анъанавий миллий либослар, фольклор рақслари, ошхона, ҳунармандчилик намойишлари ҳамда “Ўтмиш эшиги” каби интерактив элементлар орқали бой таассурот уйғотувчи муҳит яратилган. 

“Хо Шань Хун” виночилик мажмуаси – Турфондаги энг йирик вино туризми объекти бўлиб, “Синьцзян янги вино маданияти дунёси” концепцияси асосида ташкил этилган. Мажмуа 3 км узунликдаги вино маданияти йўлакчасини ўз ичига олади. Синьцзянда виночиликнинг 2400 йиллик тарихи мавжуд бўлиб, Турфон бу соҳада етакчи ҳисобланади. Бу ерда меҳмонлар узум терими, майдалаш, ферментация ва етиштириш жараёнларини кузатишлари, ер ости омборларида сақланаётган шароблар билан танишиши мумкин. Шароблар юқори сифат, органик ва хуш таъми билан халқаро бозорларда ўз ўрнига эга. Мажмуада қумли СПА, халқаро стандартдаги сузиш ҳавзаси, болалар майдончаси, ресторан, спорт зали, гастрономик кўча, “бочкали уйлар” меҳмонхонаси ва 19 минг метр квадрат майдонга эга маданият маркази жойлашган. 

Пресс-тур якунида ўзбекистонлик журналист Муҳаммаджон Обидов томонидан Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида суратга олинган “Шинжон: Турфон мўжизалари” номли ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди. Ушбу фильмда Турфоннинг узумчилик салоҳияти, табиий шароитлари ҳамда “Олов ичидаги узум диёри” кенг ёритилди. 

Фильмда, шунингдек, Фарғона водийсидаги узумчилик анъаналари билан Турфон узумчилиги ўртасидаги ўхшашликлар, икки минтақанинг ушбу соҳадаги ҳамкорлиги ва тажриба алмашиш имкониятларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 

Ҳужжатли фильм Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги узоқ йиллик дўстлик ва савдо алоқаларини янада мустаҳкамлашга, қолаверса, икки мамлакатнинг узумчилик салоҳиятини жаҳон бозорига самарали тарзда етказишга хизмат қилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9uoVuCZx5bQ" title="Turfon - olov ichidagi uzum diyori" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турфон – олов ичидаги узум диёри (+видео)