Тупроқ эрозияси – тупроқнинг энг унумдор юқори қатламлари ва тупроқ ости жинсларининг атмосфера ёғинлари ҳамда суғориш сувлари, шамол ва бошқа таъсирида емирилиш жараёни. Табиий тупроқ эрозияси нисбатан секин кечиб, тупроқ табиий ҳосил бўлиш жараёнида қайта тикланиб туради.

Жадаллашган тупроқ эрозияси одамнинг хўжалик фаолиятида маданий ўсимликларни ўстиришда ердан нотўғри, уқувсиз фойдаланиши, эрозияга қарши тадбир чораларига риоя қилмай ерларни ўзлаштириши, суғориш, чорва молларни боқиш, ўрмонзорларни йўқ қилиш, қурилиш ишларини олиб бориш ва бошқалар натижасида юз бериб, тупроқ унумдорлигини сезиларли даражада пасайтириб юборади.  

Мавжуд вазиятни яхшилаш ва тупроқ эрозиясини самарали таҳлил қилиш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (“Green University”) “Тупроқ эрозиясини баҳолаш ва RUSLE моделини қўллаш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбир Экология вазирлиги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Қурғоқчил минтақалар бўйича қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) ҳамкорлигида, АҚШ Ўрмон хизмати (USFS) томонидан молиялаштирилаётган “Деградациянинг олдини олиш: Марказий Осиёда ер ва иқлимнинг заифлигини комплекс баҳолаш орқали эрозия ва сел хавфини камайтириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Семинар давомида ёш тадқиқотчилар, докторантлар ва мутахассислар RUSLE  (“Revised Universal Soil Loss Equation”) модели асосида тупроқ эрозиясини баҳолаш, ГИС технологиялари ва масофадан зондлаш маълумотлари билан ишлаш бўйича назарий ҳамда амалий билимларини мустаҳкамлашмоқда. Шунингдек, ArcMap дастурида RUSLE модели параметрлари билан ишлаш, фазовий таҳлил ўтказиш ва маълумотларни визуаллаштириш бўйича амалий машғулотлар олиб боришмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тупроқ эрозиясини самарали баҳолашга эътибор қаратилмоқда