Тунисда иккита поезд тўқнашиб кетди
Маҳаллий Mosaique FM радиосининг мамлакат фуқаро мудофааси вакили маълумотига таяниб хабар беришича, ҳалокат оқибатида камида 30 киши жароҳат олган.
Таъкидланишича, мамлакат шимолидаги Бен-Арус шаҳри вакзали яқинида электр поезди билан Тунис-Сус йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бошқа бир поезд тўқнашиб кетган.
Жароҳатланганлар зудлик билан Бен-Арус шаҳри касалхонасига ётқизилгани маълум қилинмоқда.