Тунги осмон рангли дронлар қуршовида
Янгийўл шаҳри аҳолисига дам олиш кунлари ўтказилган рангли дрон-шоу кўтаринки кайфият бағишлади. Шаҳар ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирда 400 та дрон осмонга учирилди. Улар ёрдамида мамлакатимиз Мустақиллигининг рамзлари, қиш манзаралари, Янги йил байрами билан боғлиқ тасвирлар турли рангларда намойиш этилди.
Тадбир давомида хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратилди. Муҳими, мазкур ташаббус ҳудудда илк бор амалга оширилди. Жараённи кузатиш учун юзлаб янгийўлликлар, жумладан, нуронийлар ва ёшлар, шаҳар меҳмонлари жам бўлди. Тунги осмонни ажойиб ранг баранг ёруғлик шоусига айлантирган тадбир ташкилотчиларига барча миннатдорлик билдирди.
[gallery-15371]
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/sJMi5lsY4uo" title="Tungi osmon rangli dronlar qurshovida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>А,Мусаев, Д,Эрназаров, ЎзА. (сурат, видео)