Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқачиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўз ваколати доирасида маълум ишларни амалга ошириб келмоқда.

Қайд этиш керакки, амалдаги қонунчиликка кўра, фермер хўжалигининг мулки хусусий мулк ва у давлат ҳимоясида. Бироқ бунга амал қилмаётган ва фермер фаолиятига тўсқинлик қилаётганлар ҳам топилиб туради.

Ана шундай ҳолатларда мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент вилоятида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021 йилда Тошкент вилояти ва туман кенгаш ҳуқуқшунослари тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга фермер хўжаликларининг ҳақдорлигини ундириш бўйича 5 миллиард 48 миллион сўмлик 523 та талабнома киритган. Ушбу талабномалардан 172 таси бўйича 609,1 миллион сўм судга кадар фермерлар фойдасига ундириб берилди.

Ўтган даврда судларга 8 миллиард 859 миллион сўмлик 192 та даъво аризаси киритилди. Шундан 865 миллион сўмлик 84 та даъво суд томонидан қаноатлантирилди. Унинг 12 таси туман ҳокимларининг ноқонуний қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоятлар бўлиб, 8 таси суд томонидан қаноатлантирилди. Масалан, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан Қибрай туманидаги «Абдуқодир Абдувахоб Файз», «Қибрай Дурхожаев Агро Файз», «Қибрай Дурхожаев Шавкат» фермер хўжалиги бўйича туман ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб, топиш борасидаги ишлар тўлиқ қаноатлантирилди.

Бундай ҳолатларни Бўстонлиқ, Зангиота тумани ҳокимликларида ҳам кузатиш мумкин. Бўстонлиқдаги “Умидбек Фотима-Зуҳра”, Зангиотадаги «Зангиота Иттифоқ Вахобова Нигора» фермер хўжалиги манфаатлари ҳимоя қилиниб, туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишга эришилди.

Кейинги вақтларда айрим туманларда фермерларнинг розилигисиз ҳосилнинг давлат режасидан ортиқча қисми мажбуран олиб қўйилаётган ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай ҳаракатлар ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатади. Зеро, айрим мансабдор шахсларнинг амалдаги қонунларга риоя этмаслиги ёки била туриб ўз манфаати йўлида фойдаланиши фуқароларнинг асосли эътирозига ва уларнинг иқтисодий ривожланишини орқага тортишга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартда қабул қилинган “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилди. Шу тариқа давлат хариди тўлиқ бекор қилинди.

Эндиликда фермер етиштирган ғалла барча истеъмолчилар, жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар (фьючерс, форвард ва бошқалар) асосида эркин нархларда сотилиши учун рухсат берилган.

Шунингдек, қонунчиликка кўра, фермер хўжалиги ўзи етиштирган маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этади. Аммо туман ҳокимлари фермерларни мажбурлаб шартномаларга имзо қўйдириш ҳоллари ҳанузгача учрамоқда. Тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлашдан сўнг фермернинг ўзига қоладиган қисмини уриб олишга рухсат бермаслиги ортидан ҳосилни бир қисми иссиқда қовжираб тўкилиб кетмоқда.

Бу каби ҳолатларга чек қўйиш учун вилоятлардаги тазйиққа учраган, ер майдонлари ноқонуний захирага олиб қўйилган фермер хўжалиги раҳбарларидан ўз вақтида туман ёки вилоят кенгашига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман ҳокимлари фермерларни мажбурлаб шартномаларга имзо қўйдириш ҳоллари ҳанузгача учрамоқда