Ҳар бир шахс Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқаларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмаслиги лозим.

Аммо кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда очиқдан-очиқ ёки турли яширин саҳифалар, гуруҳлар орқали шахсларнинг қадр-қимматини камситиш орқали ҳақорат қилиш ва уни шарманда қилишга қаратилган ҳолатлар кўпайиб бормоқда.  

Жумладан, туҳмат қилганлиги учун 2018–2022 йилларда 11,5 мингдан зиёд шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Айни шу даврда ОАВ ёки интернет орқали ушбу жиноятни содир этган 28 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.  

ОАВ ва интернет тармоғида ҳақорат қилиш орқали жиноятини содир этганлиги учун 2020 йилда 16, 2021 йилда 31, 2022 йилда 58 нафар шахс суд томонидан айбдор деб топилиб, тегишли жавобгарликка тортилган.  

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатганлик учун 2021-2022 йилларда 159 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.  

Адлия вазирлиги мазкур ҳолатларнинг амалдаги қонунлар билан тақиқланганини яна бир бор эслатди.  

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилувчи хатти-ҳаракатлар, яъни туҳмат, ҳақорат қилиш, шахснинг сирини ошкор этиш, шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатиш, ёлғон ахборот тарқатиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.  

Фуқаролик қонунчилигига биноан, фуқаролар ўзлари тўғрисидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот юзасидан суд орқали раддия талаб қилиш, шунингдек, ўзларига етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.  

Қонунчилигимизда айбсизлик презумпцияси мустаҳкамланган бўлиб, бирорта жиноят содир этган шахснинг хатти-ҳаракатлари судда, ошкора кўрилиб, суд томонидан унинг айби аниқланмагунча у айбдор эмас.  

Жиноят ишини юритиш доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларида аниқланган ҳолатларни ошкор қилганлик учун мансабдор шахсга ҳам фуқароларга ҳам жавобгарлик белгиланган.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туҳмат қилганлиги учун беш йилда 11,5 мингдан зиёд шахс жавобгарликка тортилган