Маълумки, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштириш, йирик инфратузилма лойиҳаларини барпо этиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун қулай ҳуқуқий муҳит яратишга қаратилган чуқур, кенг қамровли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган Ўзбекистон қадимдан дунёнинг турли ҳудудлари – Осиё, Европа ва Африкани боғловчи карвон йўлларининг яқинлашуви билан машҳур бўлган. Ипак йўли ўтган мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий тузилишининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди.  

Ҳозирги Ўзбекистон жойлашган қадимий Мовароуннаҳр ҳудудида Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Византия, Мисрда шаклланган цивилизация ва маданиятларнинг ўзаро бойиб бориши содир бўлди. Бунинг самарасида 3 минг йилдан ортиқ давлатчилик тарихига эга бўлган мамлакатимиз азалдан жаҳон савдо-иқтисодиёт, фан, маданият ва санъатнинг юксак даражада ривожланган марказларидан бири бўлиб келган.  

Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар халқлари ўз тарихининг илдизларини ўрганишга, маънавиятнинг келиб чиқишини, жаҳон маданиятига миллий дахлдорлигини тушунишга интилмоқда. Шу боис, сўнгги йилларда Буюк Ипак йўлини маданий, савдо ва сайёҳлик алоқаларининг энг муҳим воситаси сифатида қайта тиклашга илмий ва жамоатчиликнинг қизиқиши ортиб бораётгани бежиз эмас.  

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб республикани бошқа давлатлар, минтақалар билан боғловчи янги транспорт-коммуникацияларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда.  

Жаҳон банкининг 2023 йилга мўлжалланган “Логистика самарадорлиги индекси” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 139 давлат орасида 88-ўринни эгаллаб, кўрсаткични 11 поғонага яхшилаган.  

Таъкидлаш жоизки, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда халқаро юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб, йиллик ўсиш ўртача 10 фоизни ташкил этмоқда. 2023 йил якунига кўра, транзит ташишнинг ўсиши 12 фоизни ташкил этди. Халқаро юк ташувларини амалга оширишда темир йўл транспортининг улуши 76 фоиз, автомобиль транспорти улуши 24 фоизни ташкил этади.  

Транспортнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Темир йўл транспортини ўзгартириш, соҳага хусусий инвесторларни жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратиш ишлари давом эттирилмоқда. Пуллик ва тезюрар темир йўлларни қуриш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Потенциал хорижий инвесторлар билан биргаликда “Тошкент”, “Бухоро”, “Урганч” халқаро аэропортларини ривожлантириш, ҳамда янги аэропортларни қуриш лойиҳалари тайёрланмоқда. Шунингдек, давлат томонидан янги автотранспорт воситаларининг харид қилиниши давлат томонидан рағбатлантирилиши натижасида кейинги йилларда юк автомобиллари сони 4 баробарга ошди.  

Ҳаво транспортида ҳам рақобат муҳитини яратиш ва аэропортларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони 14 тага етди, шундан 11 таси хусусий компаниялардир.  

Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумида янги сармоявий лойиҳаларга, айниқса трансафғон темир йўли қурилишига эътибор қаратилаётгани тўғрисида маълумот берилди.  

– Ҳаво кемалар сони 72 тага етказилди, халқаро аэропортлар сони 11 тага чиқди. Яқин йилларда самолётлар сони 100 тага етказилиши режалаштирилган, – дейди транспорт вазири И.Маҳкамов. – Мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш, аэропорт имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва ҳаво транспорти бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октабрдан Самарқанд халқаро аэропортида “очиқ осмон” режими жорий этилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, ҳудуднинг транзит салоҳиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.  

Ана шундай лойиҳалардан бири Буюк ипак йўлини қайта тиклаш лойиҳаси сифатида ҳақли равишда баҳоланган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишидир. Бу лойиҳа Евроосиё, Шарқ ва Ғарб минтақалари ўртасида маданий-цивилизация алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо йўлларини ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини жонлантириш учун туртки бўлади, ва энг муҳими, бу Хитойдан Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига энг қисқа йўлга айланади.  

Натижада масофа 900 километрга, товарларни етказиб бериш муддати эса 7-8 кунга қисқаради. Трансминтақавий ҳамкорликнинг яна бир муҳим лойиҳаси – “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси. Ушбу лойиҳа Жанубий Осиё темир йўл тизимини Марказий Осиё ва Евроосиё темир йўллари билан боғлайди. Бу йўналиш континентал миқёсда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги парадигмасини ташкил қилади.  

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш нархи, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 3 баробарга қисқариб, юкларни етказиб бериш муддати эса 3-5 кунни ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳага нафақат иқтисодий нуқтаи назардан, балки Афғонистонда тинчлик ва иқтисодий тараққиётга эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида қаралиши зарур.  

Бу лойиҳалар минтақадаги геоиқтисодий вазиятни тубдан ўзгартириб, Марказий Осиёни Шимол ва Жануб, Шарқ ва Ғарбни боғловчи глобал транзит марказига айлантиради.  

Бугун глобал ва минтақавий вазият тобора мураккаблашиб бораётганининг гувоҳи бўляпмиз. Халқаро вазиятнинг жадал ўзгариши ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик, бугунги кунда транспорт йўналишларини диверсификация қилиш, юкларни етказиб бериш занжирида узилишларнинг олдини олиш, янги транспорт йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш учун кучларни бирлаштиришни талаб қилмоқда.  

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиб, инвесторлар ва стратегларнинг диққат марказига айланиб бормоқда. Иқтисодиётнинг таянч элементи сифатида транспорт соҳасига инвестициялар транспорт хизматлари сифатини оширади, транспортга боғлиқ бўлган жамиятнинг умумий харажатларини камайтиради, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади, мамлакат иқтисодиётининг ўсиши ва аҳоли ҳаёт сифатининг яхшиланиши учун шароит яратади.  

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги парадигмасини ташкил қилади