Трансформатор подстанциялари ишлаб чиқарувчи корхона
Корхона фаолияти ўз навбатида, Орол бўйи аҳолисининг электро энергия билан узлуксиз таъминланиб боришида муҳим аҳамият касб этади.
Нукус шаҳридаги “Nukuselektroapparat” масъулияти чекланган жамияти 2017 йил Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларидан бири сифатида самарали фаолият юритмоқда.
Бу ерда 6-10 кв қувватга эга бўлган трансформатор подстанциялари ишлаб чиқарилади. Энг илғор технология ва ускуналар билан жиҳозланган корхонада жами 230 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
Корхона фаолияти ўз навбатида, Орол бўйи аҳолисининг электро энергия билан узлуксиз таъминланиб боришида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирда корхонада ишлаб чиқарилаётган трансформатор подстанциялари “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти билан тузилган шартнома асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хорезм вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб берилмоқда.


