Трампнинг Осиё бўйлаб сафари давом этмоқда (+видео)
Таиланд ва Камбожа ўртасидаги чегара можаросидан кейин АҚШ Президенти Дональд Трамп раҳбарлигида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолади. Трамп бу воқеани “тарихий” дебатади, деб хабар берди Evronews.
Келишувнинг биринчи босқичига кўра, Таиланд камбожалик маҳбусларни озод қилади, Камбожа эса оғир артиллерияни чегарадан олиб чиқа бошлайди. Ҳудуддаги вазиятни назорат қилиш учун минтақавий кузатувчилар жойлаштирилади. “Биз одамлар имконсиз дебҳисоблаган ишни амалга оширдик”, - деди Трамп.
<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/eYIVaNFwq0I" title="Qanday qilib turistik salohiyatni kuchaytirish mumkin?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Камбожа Бош вазири Хун Манет эса бу кунни “тарихий” деб атади. Таиланд Бош вазири амалга ошган келишувни “барқарор тинчликка асос яратувчи қадам” дея таърифлади. Маросим Трамп Куала-Лумпурда бўлиб ўтаётган Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси саммитига келганидан кейинги илк тадбир бўлди.
Бу сафар доирасида АҚШ Президенти Япония ва Жанубий Кореяга ҳам ташриф буюради, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиши мумкин. Бу воқеалар Трампнинг халқаро майдондаги тинчлик келишувлари тузувчи имижини мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Шу билан бирга айрим оммавий ахборот воситалари Трамп жорий этган тарифлар халқаро иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда. Қолаверса, АҚШда ҳукумат фаолияти вақтинча тўхтагани учун демократлар билан зиддият кучайгани ҳам қайд этиляпти. АҚШ етакчиси Камбожа, Таиланд ва Малайзия билан иқтисодий келишувлар ҳам имзолади.
Айрим ҳужжатлар муҳим фойдали қазилмалар савдосини кенгайтиришга қаратилган. АҚШ Пекинга камроқ боғланиб қолишни режалаштиряпти, чунки ХХР юқори технология соҳаси учун зарур баъзи хомашёлар экспортини чеклаган.
– Биз ҳақиқий шериклардек ишлашимиз жуда муҳим, – деди АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир. – Бу таъминот занжири барқарорлиги, хавфсизлигини таъминлаши, халқларимиз турмуши сифатини яхшилаши зарур.
Қайд этиш жоиз, Трамп дунёдаги энг муҳим минтақалардан бири билан ҳамкорликни қайта тикламоқда. Президент биринчи муддати давомида ушбу саммитда фақат бир марта қатнашган. Бу гал у иқтисодиёти 3,8 триллион доллар, аҳолиси 680 миллион кишидан иборат давлатлар гуруҳи билан муносабатни қайта тикламоқчи.
– Кучли шерик ва дўст бўлишни ният қилганмиз, – деди Трамп. – У ўз ҳамкасбларини “ажойиб етакчилар” деб атаб,“сизлар қўл урган ҳар бир нарса олтинга айланади”, дея таъриф берди уларга.
Мазкур саммит Америка Президентига Таиланд ва Камбожа ўртасидаги чегара можаросида воситачилик қилиш имконини ҳам берди. Ушбу икки давлат ўртасида вақти-вақти билан зиддият юз бериб туради. Жорий йил июль ойида беш кун давом этган жангда ўнлаб одам ҳалок бўлган, юз минглаб киши кўчишга мажбур бўлган.
Баъзи мутахассислар фикрича, бу маросим Трампга камералар олдида уруш ва можароларни тугатаётган “қаҳрамон” сифатида намоён бўлиш, тинчлик йўналиши бўйича “Нобель”мукофотига номзодини қувватлаш учун янги имкониятлар беради.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим саммит очилишида Таиланд ва Камбожа келишувини юқори баҳолаган. Сафар давомида Хитой билан савдо уруши ҳам диққат марказида бўлиши кутиляпти.
Журналистларга айтганидек, Трамп Си Цзиньпин билан бўладиган учрашувдан ижобий натижа кутяпти. Шунингдек, у Япония ва Жанубий Корея билан янги савдо келишувларига ҳам умид билдирган.
Куала-Лумпур саммитида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди иштирок этмаяпти. Илгари Трамп билан яқин муносабатда бўлган Моди сўнгги вақтда ундан совуган. Трамп Ҳиндистон ва Покистон можаросини ҳал қилгани ҳақида фахр билан гапириши, Деҳлининг Москвадан нефть хариди учун божни ошириши ҳинд томонини норози қилган кўринади.
Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА