Трампнинг Facebook'га қайтиши кечиктирилди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп учун Facebook ва Instagram платформалари блокланган эди.
Facebook кузатув кенгаши Трампга ўз аккаунтидан фойдаланиш имкониятини ҳали ҳам бермади. Собиқ президентнинг қайтиши билан боғлиқ қарорлар кечиктириляпти.
Январь ойида Капитолийга уюштирилган ҳужумдан сўнг Трамп учун Facebook тақиқланган эди.
Кенгашнинг маълум қилишича, мамлакатда тўққиз мингдан ортиқ фуқаронинг овозлари кўриб чиқилмоқда. Бу жараён эса вақт талаб этади.
Қарор, аслида 21 апрелга қадар қабул қилиниши керак эди. Аммо текширув ишлари бироз муддатга чўзилиши маълум қилинган.