Трампга суд муддатини ўзгартириш имкони берилмади
Апелляция суди АҚШ собиқ Президенти Дональд Трампнинг фирибгарлик тўғрисидаги фуқаролик ишини кейинга, узоқ муддатга кўчириш мурожаатига рад жавобини берди. Бу ҳақда "Associated Press" агентлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, Нью-Йорк штати судьяси Артур Энгорон ишни 2 октябрда кўра бошлайди.
Прокуратура Трамп ва унинг "Trump Organization" компанияси устидан фирибгарлик тўғрисидаги фуқаролик иши бўйича 2022 йил сентябрда судга мурожаат қилган.
Штат прокурори Летиция Жеймс фикрига кўра, компания имтиёзли шарт асосида кредит ва суғурта олиш учун активлари қийматини ошириб тақдим этган.
Суд иши декабргача чўзилиши тахмин қилинмоқда.
Фуқаролик иши Трампга қамоқ жазоси белгилаш, сиёсий фаолиятни тақиқлашни кўзда тутмайди.