Иккинчи президентлик даврининг илк 100 кунини нишонлаётган Дональд Трамп ҳақида америкаликлар қандай фикрда?

Қўшма Штатлар етакчиси омма олдида чиқиш қиларкан, судьяларга “ҳужум қилди” ва судларни “қийинчиликларга сабабчи” сифатида айблади.
– Бир гуруҳ коммунист, радикал сўл судьялар қонунимиз ижросига тўсқинлик қилиши, фақат Президентга тегишли вазифани зиммасига олишига йўл қўя олмаймиз, – дея таъкидлади Трамп. – Американи хавфсиз сақлаш миссиясида мени ҳеч ким ва ҳеч нима тўхтата олмайди.

Трамп “мамлакат тарихидаги энг муваффақиятли 100 куни”ни ўтказганини даъво қилганига қарамай, сўровлар кўрсатдики, ҳар 10 америкаликдан атиги 4 нафари ёки янаям камроғи у давлатни яхши бошқараётганини эътироф этган.

Мамлакат жамоатчилиги ҳам ҳозирги етакчининг иммиграция сиёсатидан хавотирда. Яъни, америкаликларнинг қарийб ярми у депортация масаласида “ҳаддан зиёд чуқурлашгани”га эътибор қаратган.

Кеча Трамп нутқ сўзлаган майдон ташқарисида намойишчилар “100 кун ёлғон!” ва “Трамп демократиямизни йўқ қилмоқда!” каби шиорлар орқали ўз норозилигини билдирган.

Демократлар Миллий қўмитаси раиси Кен Мартин шундай деди:

– 100 кун ичида Дональд Трамп ақл бовар қилмайдиган натижага эришди: Американи портлаш арафасига олиб келди. Жаҳон саҳнасида юрт бошқарувини ҳазилга айлантирди. Ўз уйимизда ўзимизни заиф қилди. Унинг барча ваъдалари хом ва халқимиз буни билади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп: Мени ҳеч нарса тўхтата олмайди