Шанба куни дунё етакчилари Рим Папаси Франциск билан видолашиш учун Авлиё Пётр соборига йиғилганда Дональд Трампнинг кийиниш услуби кўзга ташланиб қолди, деб ёзди “Euronews” нашри.

Бошқалар қора либос кийган бир пайт АҚШ Президенти Ватикандаги дафн маросими учун қатъий кийиниш қоидасига амал қилмай, кўк костюм ва оч кўк галстукда кўриниш берди.

Аслида олий мартабали диндорнинг дафн маросимида эркаклар қора галстук тақиб, қора тугма қадалган тим қора костюм кийиши мажбурий ҳисобланади.

Маълумки, Трамп ҳеч қачон диққат марказида бўлиш истагидан уялмаган. Шунга қарамай, воқеани инобатга олган ҳолда, кўпчилик унинг айни танловини ноўрин ва шафқатсиз, дея баҳолади.

Дарвоқе, февраль ойида Украина етакчиси Владимир Зеленский Оқ уйга ташриф буюрганда, Трамп уни  ясси шаклдаги (овал) идорага мос кийинмагани учун танқид қилган эди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп дафн маросими қоидасини буздими?