Трамп: “Бағдод америкаликларнинг кетишини талаб қилса, Ироққа қатор санкциялар жорий этилади
Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШнинг Ироқдан чиқиб кетиш режаси йўқлигини маълум қилди.
Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШнинг Ироқдан чиқиб кетиш режаси йўқлигини маълум қилди.
“Ассошиейтед Пресс” хабарида қайд этилишича, аввалроқ, ахборот манбаларида Ироқдаги америкалик қўшиннинг бригада генерали Уильям Силнинг маҳаллий ҳукумат талаби билан қўшин мамлакатни тарк этиши бўйича мактуби эълон қилинган.
“CNN” хабарида Эспернинг “Қоралама ва имзоланмаган бу мактуб эълон қилинмаслиги керак эди”, деган сўзларини келтирган.
Президент Трамп Бағдод америкаликларнинг кетишини талаб қилгудек бўлса, Ироққа кўп миллиардли санкциялар билан таҳдид қилишини қайд этган, дейилади “РИА Новости“ хабарида.