Маълумки, Дональд Трамп "Биринчи навбатда Америка" сиёсати доирасида АҚШ қўшини Европадан олиб чиқилишини айтиб, бир неча бор таҳдид қилган. Америка етакчиси бундай сиёсат жиддий стратегик оқибатга олиб келиши, эҳтимол ички қаршиликка ҳам дучор бўлиши ҳақида ўйлаганми? BBC шу саволни ўртага ташламоқда.
Трамп мудофаа учун "жуда кам маблағ сарфлайдиган" НАТО аъзоларини энди ҳимоя қилмаслигини кўп такрорлаяпти. Маълумотга кўра, ҳозир кўҳна қитъада АҚШнинг 84 000 га яқин фаол ҳарбий хизматчиси бор. 2022 йил Россия билан уруш бошлангач, Киевни қўллаб-қувватлаш учун РФ, Беларусь ва Украина билан қўшни давлатларга 20 000 аскар юборилган. Айни пайт тегишли миқдор тахминан 75 000- 105 000 ҳарбий хизматчи, биринчи навбатда ҳаво кучлари, армия ва денгиз флотини ташкил этади. Қўшиннинг асосий қисми Германия (40 000), Польша (14 000), Италия (13 000) ва Буюк Британияда (10 000), қолганлари қитъа бўйлаб Норвегиядан Туркиягача тарқалган.
2012 йил АҚШнинг ўша пайтдаги мудофаа вазири Леон Панетта ҳарбий харажатни камайтириш мақсадида Европадан икки жанговар бригада – 8000 га яқин аскар олиб чиқиб кетилишини эълон қилганда Ғарбий Европа ҳукуматлари бу қарорга қарши чиққан эди.
Мусулмон Зиё, ЎзА