АҚШ Президенти Дональд Трамп “Олтин гумбаз” номли ракетага қарши мудофаа тизими лойиҳасини тасдиқлаб, кейинги авлод ҳаво таҳдиди, жумладан баллистик ва қанотли ракетага муносиб қарши туриш ниятини ошкор қилди.

Янги бюджет лойиҳасида бунинг учун 25 миллиард доллар бошланғич маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бинобарин, ҳукумат ушбу лойиҳа янада қимматга тушишини тахмин қилмоқда.

BBC ёзишича, мавжуд тизимлар эҳтимолий душманнинг тобора такомиллашиб бораётган қуролларига мос эмас.

Маълумки, Трамп иккинчи бор президентлик курсисига ўтиргач, етти кундан сўнг Мудофаа вазирлигига ҳаво ҳужумини тўхтатувчи ва муҳофазага тайёр турадиган тизим бўйича режа тузишни буюрганди. Оқ уй ҳозирги вазиятни мамлакат олдида турган “энг ҳалокатли таҳдид” сифатида баҳоламоқда.

Қўшимча қилинишича, тизим “ҳатто дунёнинг нариги томони ёки коинотдан учирилган ракетани ҳам тўхтатишга қодир” бўлади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Американи “Олтин гумбаз” билан ўрамоқчи