Трамп: 2024 йилги сайловда иштирок этаман
АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йил бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этиши ҳақида аллақачон қарорга келганини айтди.
Қуйидаги мазмундаги баёнот сиёсатчининг “Intelligencer” нашрига берган интевьюсида ҳам келтирилган:
“Қарорим қатъий! Бу йўлда менга ҳеч нима тўсқинлик қилолмайди”.
Нашр маълумотига кўра, Трамп 4 июль - АҚШ Мустақиллиги куни қарорини очиқламоқчи бўлган, бироқ фарзандлари, шунингдек, айрим сенаторлар ва Вакиллик палатаси аъзолари уни бу сайловда қатнашишдан қайтарган.