Тожикистонга мунтазам парвозлар тикланади
"Бугунги кунда авиақатновни бошлашнинг аниқ санаси ва парвозлар жадвали келишиб олинмоқда", – деб хабар беради «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукумати берган маълумотга таяниб.
"Бугунги кунда авиақатновни бошлашнинг аниқ санаси ва парвозлар жадвали келишиб олинмоқда", – деб хабар беради «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукумати берган маълумотга таяниб.
Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар жорий йилнинг 16 мартида тўхтатилган эди. Шу куни Ўзбекистон бошқа қўшни мамлакатлар қатори Тожикистон билан ҳам қуруқликдаги чегарасини ёпганди.
Душанбе ва дунёнинг бир қатор шаҳарлари билан авиапарвозларни тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон ҳукумати томонидан 15 мартда мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ тўртта ҳолат аниқлангандан кейин қабул қилинган.