Жорий йил Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида катта ўзгариш йили бўлди. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатимизга расмий ташриф буюрди.  Сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида иштирок этди. Икки томонлама  муносаабатлар изчил ривожланмоқда. Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва эришилган ютуқлар тўғрисида суҳбатлашдик.

- Бир неча кундан сўнг 2022 йил тарихга айланади. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги  кўп томонлама ҳамкорлик нуқтаи назаридан тугаб бораётган йил нималари билан эсда қолади?

- Сўнгги йилларда  мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар  сезиларли даражада  фаоллашди. Бу икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган эди. Дўстона анъналар, маданий ва маънавий  яқинлик ҳамда Президентлар Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг  оқилона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари асосидаги икки томонлама муносабатлар стратегик ҳамкорликдан иттифоқчилик  шерикликкача етди. 

Таъкидлаш керакки, жорий йил жуда самарали бўлди ва биз катта натижаларга эришдик. Давлатларимиз ўртасидаги  дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муҳим воқеалардан бири бўлди. Ушбу юбилей доирасида давлатларимизда 20 дан зиёд савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан  июнь ойида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилгани билан ҳам ўтаётган йил аҳамиятлидир. Унда давлатларимиз ўртасидаги  сиёсий, савдо-иқтисодий, саноат, сув-энергетика ва маданий соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган  кўплаб ҳужжатлар имзоланди. “Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги  абадий дўстлик ва иттифоқчиликни  мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация”нинг имзоланиши энг муҳим воқеа бўлди. 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик давлатларимиз олдида турган  умумий мақсад ва вазифаларни  тўлиқ англашга асосланади. Ушбу мақсадларга тўла эришиш учун ҳуқуқий база яратилмоқда, транспорт-коммуникация  масалалари ҳал этилиб, биргаликда муаммолар ечимини топиш ишлари амалга оширилмоқда.  Иқтисодий ҳамкорлик ҳам кенгаймоқда, бу Тожикистон ва Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларнинг  умумий бозорга чиқиш имконини бермоқда. Энг муҳими, ушбу ҳамкорликнинг натижаси  инсонлар фаровонлигида акс этмоқда. 

Давлат ташкилотлари ва хусусий тузилмалар ўртасида 400 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзоланди,  уларнинг ҳар бири мамлакатларимиз ўртасидаги  икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни  ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Савдо-иқтисодий муносабатлар суръати сезиларли даражада ошди, икки томонлама  товар айирбошлаш  икки боробар ўсди. Ноябрь ойи ҳолатига кўра,  ўзаро товар айланма ҳажми 540 миллион долларни ташкил этди ва бу кўрсатгични бир миллиардга етказиш режалаштирилмоқда. Агросаноат, енгил саноат ва бошқа тармоқлардаги ҳамкорлик ҳам  фаол ривожланмоқда. Тожикистон  ва Ўзбекистон иқтисодиётининг турли  соҳаларини таништириш учун савдо уйлари фаолият кўрсатмоқда. 

Қўшма лойиҳаларни  тайёрлаш ва амалга ошириш, саноат кооперацияси ва савдони кенгайтириш бўйича давлатлармизнинг тегишли идоралар  ва бизнес-доиралар вакиллари ўртасидаги   ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда. Душанбе ва Тошкентда бўлиб ўтган  Ҳукуматлараро комиссия ва бизнес форум якунлари бўйича қиймати  бир миллиард долларлик  ҳужжатлар, шартнома ва келишувларнинг  имзоланиши бу борада муҳим қадамлардан бўлди.

Қўшма корхоналар сони ҳам анча ошди, бугун улар  300 дан ортиқ. Жорий йилда эса ўндан зиёд  қўшма корхона ташкил этилди,  Хатлон, Суғд  вилоятларида тўқимачилик кластерлари, ипакни қайта ишлаш, шойи, тери, фармацевтика маҳсулотларини  ишлаб чиқариш корхоналарини  ташкил этиш бўйича 14 дан зиёд  келишувлар имзоланди. Сув-энергетика салоҳиятидан фойдаланишда  самарали ҳамкорлик қилиш масалалари  алоҳида эътиборга лойиқ. Биргаликда Тожикистон ҳудудида  Зарафшон дарёсида  умумий қуввати 320 МВт бўлган  иккита ГЭС нинг қурилиши ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишидир. 

Миллий маданиятни асраб-авайлаш ва ривожлантириш икки томонлама ҳамкорликни  мустаҳкамлашнинг асосий ва самарали элементларидан биридир. Сўнгги йилларда жадал суръатлар билан  ривожланаётган  маданий-гуманитар  алоқаларнинг ҳар томонлама  кенгайиб, мустаҳкамланаётганини  алоҳида таъкидламоқчиман. Бу соҳадаги ҳамкорлик кўп қиррали ва кўп даражали хусусиятга эга бўлиб,  маданий-гуманитар  алоқаларни мустаҳкамлаш ишига маданият ва фан арбоблари, парламентлар, фуқаролик жамиятлари  институтлари, ОАВ  вакиллари жалб этилган. 

Давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан маданият ва кино кунлари,  қўшма концертлар, кўргазма ва анжуманлар  ўтказиш анъанаси тикланди. Ёшлар ва сайёҳлар алмашинуви фаоллашди. 2022 йилда илм-фан вакиллари ва ижодкорлар учрашувлари,  концертлар ва конференциялар, жумладан Ўзбекистонда тожик киноси кунлари, Тошкентда тожик рассомларининг кўргазмаси, тожик ва ўзбек композиторлари ва бастакорлари, Тожикистон симфоник оркестри концерти,  тожик ва ўзбек адабиётт арбоблари,  Тожикистон ва Ўзбекистон  журналистлар ва ёзувчилар уюшмалари делегацияларининг учрашувлари бўлиб ўтди. 

Шунингдек, Президентлар Эмомали Раҳмон ва  Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра,  “Жомий ва Навоий” фильмининг синопсиси якунланганини эслатиб ўтмоқчиман. 

-15-16 сентябрь кунлари  Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти минтақавий масалалар бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди. Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Тожикистон ҳукумати ушбу ҳужжатни амалга ошириш бўйича қандай ишларни олиб бормоқда?

- Тожикистон ва Ўзбекистон халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорлик қилади ва бир-бирларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. ШҲТ саммитида Тожикистон Республикаси президенти ҳам иштирок этди. Ташкилотга аъзо давлатлар етакчилари  ҳамда Ўзбекистон президенти билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар якунлари бўйича ШҲТ доирасида аъзо давлатларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қиладиган  кўплаб тарихий ҳужжатлар  имзоланди. 

Самарқанд декларацияси энг муҳим минтақавий ва глобал масалаларни ўз ичига олади: барқарор иқтисодий ривожланиш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни кенгайтириш шулар жумласидандир.

Тожикистон ШҲТнинг барча аъзолари каби Декларацияда мустаҳкамлаб қўйилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Шуни таъкидламоқчиманки, Тожикистон ўз ташқи сиёсий  устувор мақсадлари тизимида ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга бундан буён ҳам алоҳида аҳамият қаратади ҳамда  унга очиқ ва конструктив мулоқот майдони, минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг, ўзаро манфаатли иқтисодий алоқалар, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалардаги шерикликни рағбатлантиришдаги ҳамкорликнинг муҳим  воситаси деб қарайди. 

-  2023  йилда қайси устувор йўналишлар ривожлантирилади?

- Давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қўшма саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ муносабатларимизни янада ривожлантириш стратегиясини  белгилаш ва амалга ошириш бўйича муҳим қадамлар қўйилмоқда. Қайд этиш жоизки, кўп ишлар амалга оширилди, бажариладиган  яна қанча ишлар олдинда. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги  муносабатлар барча йўналишларда ривож топди. Барча кучлар, имкониятлар ва салоҳиятни  бирлаштириш, қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Биз стратегик режалаштириш ва масъулият  тизимини такомиллаштирамиз, парламентлараро мулоқот ва халқ дипломатиясини  янада кенгайтиришга, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш,  маданий-гуманитар ҳамкорликни  мустаҳкамлашга кўмаклашамиз. 

Кўп томонлама ҳамкорликка келадиган бўлсак, Тожикистон бундай муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Биз инсонлар фаровонлиги йўлида умумий иқтисодий ва сиёсий  масалаларни фаол тарзда илгари сурамиз. 2023 йилда давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар халқларимиз фаровонлигининг ўсишига, тарихий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат  қилади, деган умиддамиз. 

- Ўзбекистон халқига тилакларингиз.

-  Ўзбекистон 2022  йилда иқтисодиётнинг барча соҳаларида улкан ютуқларни қўлга киритди, мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида  кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилди. Республиканинг иқтисодий салоҳияти мустаҳкамланмоқда, миллий дастурлар амалга оширилмоқда. Шуни ҳам қайд этиш керакки, Ўзбекистонда маданият, адабиёт ва санъатни ривожлантириш учун  барча шароитлар  яратилмоқда. Миллий меросни  асраб-авайлаш, бойитиш ва оммалаштиришга қаратилган  кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Умид қиламанки, 2023 йилда  бизнинг ҳамкорликдаги фаолиятимиз ва дўстлигимиз халқларимиз  равнақи йўлида янада изчил ривожланади. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини кириб келаётган Янги йил билан табриклайман. Барчага мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик тилайман.  Илоҳим 2023 йил  Ўзбекистон халқи учун  тинчлик, улкан муваффақиятлар ва  фаровонлик йили бўлсин.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

Шоқаҳҳор Салимов суҳбатлашди, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода: “Стратегик ҳамкорликдан – иттифоқчилик шериклигигача”