Тожикистон аҳолиси 11 миллионга яқинлашди
“Kazinform” хабар беришича, Тожикистон аҳолиси 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра 10,721 миллионни ташкил этди. Бу йиллик 2 фоиз ўсишни англатади.
Республика Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил туғилиш ва миграция ҳисобига аҳоли 215 000 кўпайди. ФҲДЁ идораларида ўтган йилга нисбатан 1 фоиз кўп – 255 100 янги туғилган чақалоқ рўйхатга олинди. Туғилиш даражаси ошиши барча ҳудудларда кузатилди. Фақат аҳоли сони 0,2 фоиз камайганТоғли Бадахшон мухтор вилояти бундан мустасно.
Ҳисоботда рўйхатга олинган ўлим ҳолати ўсиши ҳам қайд этилган: 2024 йилга нисбатан 4,1 фоиз юқорилаб, 34 400 га етди. Муҳожирлар оқими йил давомида 1,7 фоиз ўсиб, 8429 нафарни ташкил қилди.
ЎзА аввалроқ сўнгги 10 йил ичида Тожикистон аҳолиси 26 фоиз ўсиб, 10,7 миллионга етгани ҳақида ёзганди.
Г.Сатторова, ЎзА