Бухорода Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармалари бошлиқлари, бошқарма ва бўлим ходимлари, тизим ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққанлар, вилоятда чиқиндиларни бошқариш, аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Таъкидланганидек, ҳозирда вилоятда мавжуд 516 та маҳалланинг 514 таси ёки 99,6 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинган. Бу эса 2,06 миллион аҳолидан 1,37 миллион нафарига хизмат кўрсатилаётганини, яъни вилоят аҳолисининг 66,7 фоизи билан қамраб олинганини кўрсатади.

[gallery-24232]

Вилоятда санитар тозалаш ишларини амалга ошириш учун жами 195 та махсус техника жалб этилган бўлиб, ҳар бир техника ўртача 10 564 нафар аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун 107 та уйчали, 112 та уйчасиз ва 8 та модул типидаги чиқинди тўплаш майдончаларида жами 1181 та турли ҳажмдаги чиқинди контейнерлари мавжуд.

2024 йил давомида вилоятда ҳосил бўлган 750 минг тонна чиқиндининг 352,3 минг тоннаси қайта ишлаб, иккиламчи хомашё сифатида иқтисодиётга қайтарилган. Ҳозирда чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 47 фоиздан 50 фоизга етказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Анжуманда маҳаллаларни ободонлаштириш, хусусан, ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, чиқиндилар муаммосининг долзарблиги, соғлиқ ва экология учун хавф-хатарлари, иқтисодий зарарлари ва ижтимоий таъсирлари, қолаверса, олдини олиш чоралари хусусида ҳам сўз борди.

Айни пайтда вилоятнинг барча шаҳар, қишлоқ, маҳалла ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, саранжом-саришта қилиш, тозалаш кўлами янада кенгайганлиги, ободонлаштириш жараёнида боғ ва сайилгоҳлар, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар ҳудудларини тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш ва кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилаётганига урғу берилди. 

Анжуманда, “Маҳаллаларни чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз!” акциясига старт берилиб, бу жараёнда тарғибот ишларида медиа соҳаси вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олинди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тозалик ва озодалик соғлом ҳаёт гаровидир