Ўрта асрларда ижод қилган юртдошларимиз ўзларининг етук билимлари билан жаҳон илми тараққиётига муносиб ҳисса қўшганликларини бугунги кунда Шарқ ва Ғарб олами тўлиқ тан олаётганига гувоҳмиз.

Форобий фалсафаси, Ал Хоразмий математикаси, Беруний геологияси, Ибн Сино тиббиёти ХХ аср олий даражадаги илм даргоҳларидаги фундаментал таълим тизимининг асосини ташкил этмоқда.  

Ажабланарли жиҳати шундаки, алломаларимиз аниқ ва ижтимоий фан йўналишларида уйғун фаолият кўрсатганлар. Уларнинг астрономия, ҳикмат, кимё, математика соҳасидаги янгиликлари муттасил равишда фалсафа, мусиқа, бадиий адабиёт ва таъбир жоиз бўлса, тарбия билан узвий алоқада амалга оширилган. Бу жиҳатдан ХV асрнинг даҳо шоири Алишер Навоий ўтмиш устозларнинг муносиб давомчиси сифатида маърифат майдонида гавдаланади.  

Фарҳод тилидан “Топилмас мушкули мен қилмаган ҳал” деганда, Алишер Навоий илм, фан, бадиий ижод соҳасида ўзи ечимини топмаган муаммо йўқ эканини таъкидлагандек бўлади. Фақат аввалги устозлардан фарқли ўлароқ атоқли адиб илм ва фан соҳасидаги улкан маълумотларни ўз бадиий асарларида намоён қилди. Натижада, “Хазойин ул-маоний”, “Хамса”, “Лисон ут-тайр” ва бошқа сўз санъати намуналаридаги ифодалар илмий тафсилотлар нуқтаи назаридан ҳам мукаммаллашди.

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/TkfSETPM8-I" title="Tozagul Matyoqubova: “Navoiy va zamonamiz”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Алишер Навоий ижодкор-олим шахсияти, илмий-ижодий фаолияти, адабий-эстетик дунёқараши ҳақида филология фанлари номзоди, доцент Тозагул Матёқубова билан суҳбатлашдик.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тозагул Матёқубова: "Навоий ва замонамиз" (+видео)