Маълумки, жорий йил 14 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 октябрдан 15 ноябрга қадар мамлакатимизда “Тозалик ойлиги” деб эълон қилинди.

Мазкур ташаббусни амалда қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида “Тоза ҳудуд — соғлом ҳаёт!” шиори остида плоггинг акцияси ташкил этилди.

Унда партиянинг ёш экологлар қаноти фаоллари, вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба ёшлари, SOS –Ўзбекистон болалар маҳаллалари вакиллари ҳамда ёшлар ишлар агентлиги фаоллари иштирок этишди. 

[gallery-25889]

Акция давомида иштирокчилар шаҳар ҳудудидаги дам олиш масканлари ва пиёдалар йўлакларида чиқиндиларни тозалаш, уларни саралаш ҳамда аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб бордилар.

– Қувонарли жиҳати шундаки, тадбирда ёшлар, талаба ва аҳоли вакиллари кўнгилли равишда фаол иштирок этиб, экологик тозаликни сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини амалий ҳаракатлари билан намоён этдилар, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Камолбек Жуманиёзов. – Шунингдек, акцияда экологик маданиятни ошириш, чиқиндиларни қайта ишлашнинг аҳамияти ҳамда атроф-муҳитни асрашнинг соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришдаги ўрни ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

“Тозалик ойлиги” доирасидаги экологик тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда. 

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоза ҳудуд — соғлом ҳаёт