Сўнгги йилларда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда.

Наманганда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан биргаликда “Тоза ҳаво” ойлиги ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майигача давом этадиган “Тоза ҳаво” ойлиги тадбиридан кўзланган мақсад мамлакатда автотранспортлар ташламаларини камайтиришдан иборатдир.

Тадбир давомида вилоятнинг барча ҳудудларидаги йўл-патрул масканлари, марказий кўчаларда бензин, дизель, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали ўлчанмоқда.

Ҳозирги кунга қадарли вилоятда 4 минг 830 дона автомобиль кўрикдан ўтказилиб, атмосферага ташланаётган ташламалар миқдори юқори бўлган автомобиль эгаларига Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторлари томонидан тегишли чоралар кўрилиб, носоз автомобиль эгаларига транспорт воситаларини белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказиш ва созлаб олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тоза ҳаво” ойлиги тадбири давом этмоқда