
Маъумки, 6 март куни Япониядаги автомобиль учун турли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган "Chuo Spring" заводида портлаш юз бериб, бир ходим ҳалок бўлган, икки киши яраланган эди.
Мазкур фожиали воқеа ортидан машҳур "Toyota" компанияси эҳтиёт қисм тақчиллиги сабабли яна бир заводи фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда "Киодо" агентлиги ёзган.
Аввалроқ душанба кунидан бошлаб Аити префектурасидаги икки заводда "Harrier" ва RAV4 русумли машиналар йиғиладиган уч ишлаб чиқариш тизими ёпилиши маълум қилинганди.
2023 йил ҳам шу заводда портлаш кузатилиб, "Toyota"нинг 8 заводида 13 ишлаб чиқариш чизиғи тўхтаб қолган.