Ватанимиз тарихидаги 5 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1404 йил (бундан 621 йил олдин) – Самарқандга – Амир Темур саройига отланган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Эрондаги Хой шаҳрига етиб келди. Испан элчиси бу ерда Амир Темур учун совға-саломлар ортилган ўн бештача туя билан йигирмага яқин суворий қўриқчилигида йўлга чиққан мамлуклар султони Насриддин Фараж элчиларини ҳам учратди. Улар Амир Темурга атаб олтита туяқуш ва битта жирафа олиб бормоқда эдилар.

Клавихо ўз кундалигида жирафани қуйидагича таърифлайди: “Жирафанинг гавдаси от гавдасига тенг, бўйни жуда дароз, олдинги оёқлари кейингисига нисбатан анча узун, оёғи ҳўкизникига ўхшаш қўштуёқ эди... Узун бўйнини истаганча чўзиб, беш-олти метр баландликдан ҳам ўзига емиш топа оларди. Жирафа ўзи хуш кўрадиган баланд дарахтларнинг баргларидан озиқланади. Хуллас, биринчи бор кўрган киши учун жирафа ҳақиқатан ҳам ғаройиб ҳайвон эди”.

1494 йил (бундан 531 йил олдин) – Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳижрий ҳисобда ўн икки ёшида, ҳалок бўлган отаси – Фарғона вилояти ҳокими темурийзода Умаршайх мирзонинг ўрнига Фарғона тахтига ўтқизилди.

1892 йил (бундан 133 йил олдин) – жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Ғаспирали Туркистон генерал-губернатори барон Вревскийга ўлкадаги мактаб ва мадрасаларни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган мазмунда хат билан мурожаат қилди. Ушбу хатида Ғаспирали маҳаллий мактабларда ўқитиш тартибларини соддалаштириш, ибтидоий мактабда олти йилда бериладиган билимни 2 йилда амалга ошириш, шу йўл билан тежаб қолинган йилда эса мусулмонлар турмуш тарзи ва мактабига дахл қилмаган ҳолда рус тилини ўқитишга сарфлаш масаласини қўйди. 

Тарихчи Алишер Исоқбоевнинг қайд этишича, Туркистон генерал-губернатори Вревский хатни ўрганиб чиқишни ўлкадаги маориф “фидойилари” Остроумов ва Наливкинга топширган. Масалани ўрганиб чиққан Остроумов ва Наливкин Ғаспирали таклифларини қатъиян рад этган. Генерал-губернатор Вревский билан ёзишмалардан наф чиқмагач, Ғаспирали шахсан ўзи Туркистон сафарига отланган. 

1916 йил (бундан 109 йил олдин) – Бухоро амири Олимхон маъмур ва уламоларни йиғиб, мажлис ўтказди хамда тўйларда қанд тарқатишни шариатга зид, деб фатво чикартирди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Амир Олимхон серхаражат тўйлар оилаларни иқтисодий фалокат ёқасига олиб келишини англаган холда, бундай тўйларни бартараф этиш бўйича қатьий талабларни ишлаб чиқди. Натижада тўй кунлари қисқартирилди, бир хил овқат пишириш белгилаб кўйилди, чопон кийдиришлар кескин камайди, қанд тарқатиш тўхтатилди хамда кўпкарилар ўтказилмай кўйилди. Оддий халқ бу фармонларни мамнуният билан қабул қилди ва унга амал қилди.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Ёш хиваликлар инқилобий партияси расмий ташкилот сифатида тўла шаклланди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ҳозирги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) ва Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида Тошкент шаҳрида Конфуций номли институтни ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди. 2005 йил 7 майда Тошкентда мазкур институтнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2006 йил (бундан 19 йил олдин) – банк ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси иқтисодиётини интеграциялаш мақсадида Қозоғистон Тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхонаси очилди. 

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон» анжуманлар саройини қуриш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2014 йил (бундан 11 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўйларда қанд тарқатишни тўхтатган Бухоро амирини биласизми?