21 март – Наврўз айёми. Муборак туманининг Қорахитой қишлоғидаги иккита хонадонда яхши ниятлар билан тўй бошланди. Гарчи тун бўйи ёмғир шивиллаб, туман тушган бўлсада бу тўй эгаларининг кайфиятига таъсир қилмади.

Келинни салонга олиб бориш учун битта машинага ортиғи билан миниб олган шоввозлар тонг отмай йўлга чиқишди. Аммо машина туман ҳудудидан узоқлашмасидан аянчли ҳодиса содир бўлди.

Воқеанинг кейинги тафсилотлари нафақат қишлоқни балки бутун вилоятни ларзага солди. Шу куни машина салонида бўлган куёвнинг отаси, ва яна икки қариндоши воқеа жойида, яна бир фуқаро шифохонада вафот этди. Қурбонлар орасида келиннинг холаси ҳам бор эди. Бир ҳовлидан бирваракайига 3 та тобут кўтарилди.

Воқеа юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилди. Ҳодисани келтириб чиқарган сабаблар синчковлик билан ўрганилди. Муборак тумани ҳокимлигида жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинди.

Ушбу ҳолат бўйича эшитган борки ўз мулоҳазаларини баён қилди. Кимдир бугунги тўйлардаги ортиқча дабдабаларни қоралаётган бўлса, яна кимдир қишлоқларда маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг талабсизлигини билдирди. Бироқ аччиқ ҳақиқат шунда эдики, йўлга отланган ҳар бир ҳаракат иштирокчиси авваламбор йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиши лозим. Маълумотларга кўра, ўша куни автомашина салонида 7 нафар фуқаро бўлган. Яъни заруриати бор ҳам йўқ ҳам йўлга чиққан. Об-ҳавонинг туманли эканлигини эътиборга олмаган ҳайдовчи эса тезликни белгиланган меъёрдан оширади ва кутилмаганда юк машинасига бориб урилади.

Автотранспорт воситасида йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида ҳаракатланар эканмиз, энг аввало ўзимизни ва машинамиздаги йўловчилар хавфсизлигини ўйлашимиз, белгиланган тезликни оширмасдан юришимиз керак. Йўқса, сўнгги пушаймон ўзингга душман.

Ў.БАРОТОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўй азага айланди