Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Оролбўйида ҳам миллий ҳунармандчилик азалдан ривожланган.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Оролбўйида ҳам миллий ҳунармандчилик азалдан ривожланган. Айниқса, оилада қизларга ёшлигидан каштачиликни ўргатиш, яратган маҳсулоти ва меҳнати билан одамларга наф келтириш халқимизнинг азалий қадриятларидан бирига айланган.

Сўнгги йилларда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Аҳмедова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Чимбой туманида ҳунарманд аёллар билан учрашиб, улар томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. Муаммоларини ўрганди. Устоз-шогирд йўналишида қишлоқ жойларда қизларни ҳунарга ўргатиш ишларида йўл-йўриқлар ва амалий ёрдам берди.

Учрашувларда таъкидланганидек, мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан қўлида ҳунари бор аёлларга имтиёзли кредит олишда, тадбиркор бўлишларида кўмаклашиш, имкониятдан келиб чиқиб, уларнинг қизиқиш ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бугунги кунда «устоз-шогирд» анъанаси асосида хотин-қизлар, асосан, ёш қизларга миллий ҳунармандчилигимиз ўргатилмоқда.

Тумандаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Задахон Мирзамуратова қорақалпоқ халқининг ўзига хос миллий қадриятларидан бири ҳисобланган ўтов ва унинг безакларини тикиш билан шуғулланиб келмоқда. Одатда ўтов тиклашда ишлатиладиган ашёларни тайёрлайдиган усталар «уйчи» деб аталади. Қорақалпоқ ўлкасини кўз олдига келтирган ҳар бир кишининг ҳаёлида ушбу масканнинг қора уй, яъни ўтовлари гавдаланади.

photo_2020-06-18_16-08-01.jpg

Чимбой.jpg

– Ўтов қуриш, уни безатиш билан боғлиқ кўникмаларга эга бўлиш, тиклаш ҳам ўзига хос меҳнат талаб этади, – дейди ҳунарманд Задахон Мирзамуратова. – Ўтовни тиклашда ҳар қандай ёғочдан ҳам фойдаланиб бўлмайди. Уни ясаш қорақалпоқ халқига ота мерос ҳисобланади.

Ўтовнинг 70 фоиз меҳнати аёллар қўли билан яратилади. Яъни ёғочдан тикланиб бўлингач, уни яхлит ансамбль қиёфасига келтириш учун жуда кўплаб нақш турлари билан безатилади ва улар қўлда тайёрланади. Шунинг учун Қорақалпоғистонда миллий ҳунармандчиликнинг бу йўналишининг сир-асрорларини ёшларга, қизларга ўргатиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Задахон опанинг ўзи, келинлари, қизлари, қўни-қўшнилари ҳам шогирд тушиб, ҳунар ўрганишган. Бу анъана яна давом этмоқда.

Шунингдек, мазкур тумандаги «Қоракўл» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Серегул Қутимова ҳам миллий ҳунармандчилик асосида ўтов ва унинг безакларини тикиш билан шуғулланиб келмоқда. У 2019 йил Хотин-қизларни қўллаб-кўвватлаш жамоат фондидан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. Шу билан бирга, устоз-шогирд тизими асосида хотин-қизларга, айниқса ёшларга ҳунар сирларини ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунги кунда Серегул опанинг ўндан ортиқ шогирд қизлари ҳунар ўрганишмоқда.

Мана шундай чевар қизлардан яна бири Кундуз Қурбоновадир. У Чимбой туманидаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилади. Бугунги кунда тумандаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 70 нафардан ортиқ шогирдига ҳунармандчилик сирларини ўргатиб келмоқда. Жорий йилда «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» танловида иштирок этиб, Корея Республикасида бўлиб ўтадиган келгуси босқичга йўлланмани қўлга киритди. Қундузнинг олдига қўйган ният ва мақсадлари улуғ.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтов тиклашнинг 70 фоиз меҳнати аёллар қўли билан яратилади