Ўтган йили “Сардоба”даги техноген ҳолатдан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида талафот кўрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Республика ишчи гуруҳи қайта тикланган уй-жойларда яшовчи аҳолини доимий иш билан таъминлаш юзасидан юклатилган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Оқолтин туманида бўлди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида тумандаги тошқиндан зарар кўрган ҳудудлар учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия маблағлари ажратилиб, аҳолининг бандлиги таъминланмоқда. Фуқаролар Янги Ўзбекистонда янгича ҳаёт кечира бошлаяпти.

Тумандаги Янги давр маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида ташкил этилган бир қатор ишлаб чиқариш кооперативлари фаолияти сабабли, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар муқим бир касбнинг бошини тутиб, ишли бўлганидан, эркин ва фаровон яшаётганидан беҳад мамнун.

“Oqoltin sport level” ана шундай ишлаб чиқариш кооперативларидан бири. Уни бошқараётган Ёрбек Мавлонов косибликни акалари Азизбек ва Санжарбекдан ўрганган. Уч оға-ини ботирлар 2017 йилда пойабзал ишлаб чиқариш кичик цехини ташкил этган эди. Аста-секин улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларга мижозлар ортиб, талаб ҳам кўпайди.

– Туман ҳокимлиги фаолиятимизни кенгайтиришимиз учун қаровсиз қолган бинони арзон нархда ижара ҳақи тўлаб бориш эвазига фойдаланиш имкониятини яратиб берди, – дейди “Oqoltin sport level” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Ёрбекбой Мавлонов. – “Миллий банк”дан 90 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, фаолиятимизни кенгайтирмоқчи бўлиб турганимизда, Сирдарё вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Муроджон Муҳаммадиев, кредитга қўшимча, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 125 миллион сўм субсидия олиб, ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш таклифини билдириб, маҳсулот сифати, тури ва миқдорини ҳам кескин ошириш таклифини билдирди. Биз ака-укалар маслаҳатлашиб, бу маблағга Хитойдан энг замонавий пойабзал ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиб ўрнатдик. Ижара ҳаққини тўлаб фойдаланишимиз учун ажратилган бино анча аянчли аҳволда экан, уни таъмирлаб нормал ҳолатга келтириб олдик.

Тумандаги “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган 60 нафарга яқин туман фуқароларининг ана шу субсидия маблағи ҳисобига бандлиги таъминланди. Ушбу касб сир-асрорларини қунт билан ўрганиб олган оқолтинлик йигит-қизлар бугунга келиб бир ойда 800-1000 жуфтгача сифатли, замонавий оёқ кийимларини ишлаб чиқаришда қатнашмоқда.

Кооперативнинг мижозлари ҳозирча ички бозор вакиллари. Вилоятдаги Оқолтин ва Сирдарё тумани, Гулистон шаҳри дўконларида маҳсулотлари харидоргирлиги билан ажралиб тураётган бўлса, бугун Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг Нурота, Зарафшон шаҳарларидан ҳам мижозлар келиб каттагина миқдордаги маҳсулотга буюртма қилиш истагини билдирган. Улар маҳсулот тури, сифати ва миқдорини янада ошириб, ўз маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқишни мақсад қилган.

Шу туманда яна бир ишбилармон аёл – Матлюба Эргашева раҳбарлигидаги кооперативи ҳам бор.

[gallery-2130]

– Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшашимиз учун барча шароитлар яратиб берилаяпти, – дейди “Матлюба она” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Матлюба Эргашева. – Касб-ҳунари йўқ кишига стипендия тўлаб, касб-ҳунар ўргатса, ҳеч қандай тўлов қилмай субсидия бериб, ўнлаб ишсизни бошини бириктириб, кооператив қилиб берса, яна чиқараётган маҳсулотинг учун бозор ҳам топиб берса, даромадинг ортиб, ҳафталаб гўшт кўрмаган қора қозонингдан гўшт узилмаса, яна нима керак?

Тадбиркор аёл “Матлюба она” ишлаб чиқариш кооперативини ўз уйида ташкил этган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 70 миллион сўмлик субсидия эвазига, тикув машиналари, дазмол, бичувчилик ва бошқа зарур жиҳозлар харид қилиб, тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган 57 нафар хотин-қиз бугун янги иш ўринлари билан таъминланган.

Ташкил топганига ҳали унчалик ҳам кўп вақт бўлмаган “Матлюба она” кооперативи аъзолари томонидан ишлаб чиқарилаётган бежирим аёллар, эркаклар ва болалар либослари ҳозирча туман фуқароларининг буюртмаси асосида тайёрланмоқда.

Аммо тез орада кооператив аъзолари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бозорларига ҳам чиқарилиши режалаштирилган.

Оқолтин туманидаги Саховат маҳалла фуқаролар йиғинида паррандачилик йўналишида ташкил этилган “Зар-лочин парранда” ишлаб чиқариш кооперативи ҳам аҳоли бандлигини таъминлашда илдам одимламоқда.

– “Зар-лочин парранда” ишлаб чиқариш кооперативи фаолиятини 223 миллион сўм субсидия эвазига бошладик, – дейди кооператив раҳбари Дониёр Тошпўлатов. – Сув тошқинидан жабр кўрган “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган юз нафар аҳолини иш билан таъминладик.

Ҳозирда Дониёр 3 минг донадан ортиқ паррандани туяқушлардан алоҳида ҳолда парваришламоқда. Ушбу субсидия маблағлари ҳисобига 2 минг 300 дона зотдор парранда – товуқ, ўрдак, индюк сотиб олиб, дони билан қўшиб кооперативга аъзо бўлган юз нафар “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларга берилди.

– Мен улардан шу паррандалар тухумларини бозор нархининг 60 фоизи баҳосида сотиб оламан ва қолган 40 фоиз эвазига уларни зарур дон маҳсулотлари билан таъминлайман ва фойдадан даромад фоизи тўлаб бораман, – дейди Дониёр Тошпўлатов. – Сотиб олган тухумларни туяқуш тухуми учун олиб келинган бир очишда 3 минг дона очишга мослашган махсус инкубаторга қўяман. Товуқ ва ўрдак тухумлари 20-21 кунда, индюк тухуми эса 30-31 кун деганда жўжа очиб чиқади. Бу зотдор жўжаларни ўзим парвариш қилиб, семиртириб, тухум беришга мослашганини тухумга киргач, бир қисмини ички бозорларда сотувга чиқараман.

Дарвоқе, ёш тадбиркор Дониёр Тошпўлатов ўз фаолиятини янада кенгайтириб, хориж билан шартнома имзолашга эришди. Зотдор паррандаларнинг бир қисмини хорижга пулламоқчи.

Яқин келажакда эса, Дониёр парҳез таомлари тайёрланадиган замонавий талабларга тўла жавоб бера оладиган ошхона очишни режалаштирган. Бу ерда хушхўр парҳезбоп таомлар тайёрланиб, аҳоли дастурхони тўкин бўлади, саломатлиги ҳам муҳофазаланади. Энг муҳими, яна қўшимча янги иш ўрни яратилади.

Сирдарёда фуқаролар ана шундай эркин ва фаровон яшамоқда.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда аҳвол қандай?