Ҳар қандай мамлакатнинг келажаги унинг ёшларига, илм-фанга ва технологияга қандай эътибор қаратилиши билан белгиланади. Айниқса, рақамли иқтисодиёт сари интилувчи юртда IT соҳасини ҳар бир ҳудудга олиб кириш — инновацион тараққиётнинг асосий шартларидан биридир.

Президентимизнинг 2024 йил 15 майдаги “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IT-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳар бир вилоятда 1 тадан “IT -шаҳарча”ларни ташкил этиш белгиланган.

Жорий йилнинг 8 июль куни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ташкил этилган “IT-шаҳарча” мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

“IT-шаҳарча” биноси 2 қаватли ва 20 та хонадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 нафар ёшни ўқитиш имкониятига эга.

Мажмуа бугунги замон талаблари асосида барпо этилган бўлиб, унда ёшларни IT соҳасидаги ўқув курслар ва хорижий тиллар йўналишларида таълим олиши ва касб эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу объектда “Startap-Garage”, коворкинг зона, фрилансерлар учун жойлар, конференс зал, шу жумладан, дастурлаш, робототехника, 3D графика, График дизайн, SMM ҳамда замонавий касблар ва хорижий тилларга ўргатиш марказлари мавжуд.

Вазир ва вилоят ҳокими томонидан “IT-шаҳарча” мажмуасида бугунги давр талаблари асосида ёшларга замонавий касбларни ва хорижий тилларни ўргатиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди.

Қайд этиш лозимки, 2024 йилда вилоятда ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 587 миллиард сўмга етган, бу ўтган йилга нисбатан 115 фоизлик ўсишни ташкил қилган. Компьютер дастурлаш хизматлари ҳажми эса 104 миллиард сўм бўлиб, 99,7 фоиз ўсиш кузатилган. IT Park резидентларининг сони 80 тадан 106 тага, иш ўринлари эса 797 нафардан 1 397 нафарга кўпайган.

Айни пайтда резидент корхоналарнинг 24 таси IT экспорт, 33 таси рақамли таълим, 46 таси маҳаллий бозорга хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритмоқда. Улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 112,4 миллиард сўмдан ошган. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ҳозиргача 28 мингга яқин ёшлар IT  соҳасида таълим олган.

Бу лойиҳа ёшлар учун янги билим, янги касб ва халқаро IT бозорига чиқиш имкониятини яратади. Тоғ бағрида замонавий технологиялар гуллаб-яшнаши — бу фақатгина марказий шаҳарларда эмас, балки чекка туманларда ҳам IT салоҳиятини рўёбга чиқариш мумкинлигини исботламоқда.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошлоқ туманида янги “IT -шаҳарча” иш бошлади