Бухоро вилояти Вобкент туманида яна бир тиббий кўрик ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи муттахассислари ва марказнинг Бухоро филиали ҳамкорлигида туман марказий поликлиникаси кўз шифокорлари иштирокида тиббий кўрик ўтказилди.

Кўрикга келган беморлар электрон поликлиника тизими орқали шифокорлар қабулида бўлди. 

Қабулдаги беморлар лаборатор инструментал ва диагностик текширувлардан ўтказилиб, мутахассис қабулига юборилди.

Кўзларнинг қуриш синдроми қуруқ кератоконюктивит ёки қуруқ кератит касаллиги ҳисобланади. Сурункали ёки узоқ вақт кўзларнинг қуриши, енгил ёки оғир кечиши билан намоён бўлади. Кўпчиликда узоқ муддатли асоратлар кузатилмаслиги мумкин, аммо даволанмаса ёки аҳвол сезиларли даражада ёмонлашса, кўз билан боғлиқ жиддий муаммолар келиб чиқиши, ҳатто кўрмай қолишга ҳам олиб келиши мумкин.

–Кўз ёшлари намликни таъминлаб, ҳимоя қатлами вазифасини ўтайди, –дейди шифокор Гулнора Алиева. –Кўз ёши плёнкаси – кўз саломатлиги учун ҳар бири муҳим бўлган сув, ёғ ва шилимшиқдан иборат бўлади. Қуруқ кўзлар синдроми етарли даражада кўз ёш ишлаб чиқарилмаганида ёки кўз ёши таркиби нотўғри бўлганда ривожланади. Ёш ўтиши билан кўз ёш ишлаб чиқарилиши камаяди. Айнан шу сабаб ҳам ушбу синдром аксарият ҳолларда кексаларда кўпроқ ривожланади. Интернетдан ўзбошимчалик билан даво қидирмасдан, симптомларни сезиш билан кўз шифокорига мурожаат қилиш шарт. Мутахассис махсус текширув орқали аниқ ташхис қўйиши мумкин. Ушбу синдромдан азият чекмаслик учун эса профилактикага эътибор қаратиш керак.

Вобкент туманида яшовчи кўз касалликлари билан оғриган жами 57 нафар бемор кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, 41 нафар беморга амбулатор даво муолажалари тайинланди. 14 нафар беморга Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасига бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилиши 2 нафар беморга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказига бепул оператив даволанишга йўлланма берилди.

Шунингдек, саломатлик маркази ходимлари томонидан беморларга жисмоний фаоллик, соғлом турмуш тарзи тамойиллари ва соғлом овқатланиш қоидалари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентлик кўз шифокорлари Бухорода