Тошкентлик картингчилар - пешқадам
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман ўқув-спорт техника клубига қарашли картодромда картинг бўйича мамлакат чемпионатининг 2-босқич баҳслари бўлиб ўтди.
[gallery-12346]
Замонавий талабларга жавоб берадиган мазкур картодромда доимий равишда республика ва халқаро мусобақалар ўтказиб келинади. Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида, соғлом ва шижоатли этиб тарбиялаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спортнинг техник-амалий турларини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган навбатдаги картинг пойгасида Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан 70 нафар спортчи иштирок этди.
Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Тошкент шаҳри, кейинги ўринларни эса Сирдарё ва Наманган вилоятлари жамоалари эгаллади. Ғолибларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳотам Мамадалиев(сурат),ЎзА