Ҳудудда уюшган жиноятчилик ҳолатлари учраб турибди. Айниқса, Чилонзор туманида жиноят содир этиш ҳолатлари икки бараварга кўпайган.

Мамлакат пойтахти унинг кўзгуси ҳисобланади. Шу маънода Тошкентга келадиган сайёҳлар, халқаро ҳамжамият вакиллари шу ердаги вазиятга қараб мамлакатга баҳо беради. 

Шу сабабдан пойтахт ҳар жиҳатдан намунали бўлиши,  хусусан, тинч ва осойишталик сақланиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. 

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида айнан шу масалаларга бағишланган мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтган йиғилишда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Чилонзор тумани сектор раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахтиёр Бобожоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда, айниқса пойтахтда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ижтимоий-сиёсий, криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга эътибор қаратаётгани қайд этилди. 

Давлатимиз раҳбари пойтахт туманларига қилган  ташрифларида ҳам бу масалани шахсан ўрганиб, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб бермоқда. 

Аммо айрим раҳбарларнинг, масъулларнинг бепарволик ва лоқайдликка берилгани оқибатида сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида юзага келган криминоген вазият талаб даражасида эмас. Йиғилишда бу алоҳида қайд этилиб, ҳудудда уюшган жиноятчилик ҳолатлари учраётгани танқид остига олинди.

Таъкидландики, Тошкент шаҳри бўйича олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони бошқа вилоятларга нисбатан энг кўп, яъни ҳар 100 минг аҳолига 138 тадан тўғри келган бир вақтда, Чилонзор туманида бу кўрсаткич шаҳар кўрсаткичидан қарийб икки бараварга кўп бўлиб, 246 тани ташкил этган.

Пандемия сабабли жорий этилган карантин муносабати билан ҳаракатланиш бир мунча чекланиб, назорат тадбирлари кучайтирилган бир шароитда Чилонзор туманида бунинг акси бўлган. Криминоген вазиятнинг бундай аянчли ҳолатга келгани туман масъулларининг ўз ишига ўта лоқайд ва юзаки муносабатда бўлганлигидан далолат беради. 

Оқибатда тумандаги вазият барқарорлиги ва аҳоли хотиржамлигига жиддий салбий таъсир қиладиган мудҳиш жиноятлар, жумладан, қасддан одам ўлдириш, фирибгарлик, ўғирлик, безорилик жиноятлари ҳамда аёллар ва ишламайдиганлар томонидан содир этилган жиноятлар кескин ошган. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, талончилик ҳамда рецидив ва гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда. 

Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар таҳлили, содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва кўрсаткичлари, қидирувдаги шахслар, очилмаган жиноятлар, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар тумандаги ҳар бир ҳудуд, шунингдек, аёллар, вояга етмаганлар, ёшлар ва бошқа тоифадаги фуқаролар кесимида танқидий кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир якунида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари тингланди.

Раислик этувчи томонидан туман ҳудудидаги тоифаланган объектлар, катта бозорлар ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда жамоат тартиби назорат қилинишига замонавий усул ва воситаларни кенг татбиқ этиш чоралари кўрилиши зарурлиги таъкидланди. 

Жамоат тартиби сақланишини таъминлаш ва қидирувдаги шахсларни тезкор аниқлаш мақсадида интеллектуал камералар, дронлар, “SOS” тугмачаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилиши юзасидан аниқ ва асослантирилган таклиф ва тавсиялар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги криминоген вазият талаб даражасида эмас