23 октябрь куни Тошкентда “Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя механизмлари” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади. Ушбу йирик анжуман Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75-йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳон конференциясининг 30-йиллигига бағишланади.

Бўлажак халқаро форумнинг асосий ташкилотчиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳисобланади.    

Тадбир БМТнинг  Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси, Олий комиссар бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчи офиси, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси,  ЕХҲТнинг Лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Эберт фонди ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.  

Онлайн ва офлайн-форматларда бўлиб ўтадиган  форумда маҳаллий ва хорижий экспертлар, Марказий Осиё мамлакатларидаги ёшлар ташкилотлари етакчилари, ёшлар парламентлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича миллий  институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ, ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.  

Тадбирда Ёшлар ҳуқуқлари соҳасида янги саъй-ҳаракатлар ва илғор ташаббуслар учун муҳим асос бўлиб хизмат қиладиган Ёшлар ҳуқуқлари  бўйича Марказий Осиё декларациясини муҳокама қилиш режалаштирилган, деб хабар беради Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази матбуот хизмати.  

Н. Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ёшлар ҳуқуқлари бўйича Халқаро форум бўлиб ўтади