Тошкентда ёнган объект боғча биноси эдими?
Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яккасарой туманида янги қурилаётган боғча биноси ёниб кетгани ҳақида видеолавҳалар тарқалмоқда.
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати билдирган расмий муносабатда айтилишича, ёнган бино хусусий секторга тегишли бўлиб, янги барпо бўлаётган бинонинг, ҳатто, болалар боғчаси бўлиши кўзда ҳам тутилмаган, дейилади.
Шунингдек, ОАВ вакиллари, маълумотларни тарқатаётганда ҳолатни батафсил ўрганиб, сўнг оммага тақдим этиши сўралади расмий муносабатда.
ЎзА