Тошкент шаҳрида йўл ҳақи 3000 сўм бўлган янги экспресс автобус йўналишини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл кира нархи 3000 минг сўм этиб белгиланадиган 20,5 километр масофалик ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Аҳмад Дониш кўчалари орқали Тошкент халқа автомобиль йўлида жойлашган Учқаҳрамон бозори яқинидан қайрилиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади.
ЎзА