26 октябрь куни пойтахтимизда “Янги Марказий Осиё: глобал трансформация давридаги хавф-хатар ва имкониятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Марказий Осиё халқаро институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Анжуманда Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Малайзия каби мамлакатлар етакчи таҳлилий марказлари раҳбарлари, етакчи экспертлари – жами 25 мамлакат вакили, 40 дан зиёд хорижий делегат иштирок этади.

Кун тартибидан минтақавий ҳамкорликнинг жорий ҳолати, муносабатларни янада ривожлантириш истиқболини муҳокама қилиш, бу борадаги илғор хорижий тажрибани таҳлил этиш, Марказий Осиёнинг замонавий дунё алоқалари тизимидаги ўрни, шунингдек минтақа маданий-цивилизацион меросининг икки ва кўп томонлама мулоқот ҳамда ишончни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашиш ўрин олган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда яна бир йирик халқаро анжуман бўлиб ўтади