Пойтахтимизда “Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилини мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Иш берувчилар конфедерацияси томонидан ташкил этилган тадбирда Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбарияти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссариати ва бошқа тузилмалари, Осиё тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, олимлар, мутахассислар иштирок этди.

– Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти кун тартибидаги долзарб масалаларга бағишланган бугунги анжуман ижтимоий адолат билан боғлиқ фаолиятнинг асосий йўналишларини муҳокама қилиш учун муҳим майдон ҳисобланади, – деди Олий Мажлис Сенати раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева. – Зеро, ушбу масалалар халқ фаровонлигини ошириш йўлида олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ.

Ижтимоий адолат ўрнатилган жамиятда ҳаёт енгиллашади, иқтисодиёт самарали ишлайди. Яқиндагина мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам бу борада инклюзив ва кўп томонлама ёндашувни кучайтириш, қайтадан глобал бирдамликка эришиш, давлатлар, ҳукуматлар ва халқларнинг ижтимоий адолатга нисбатан муносабатини, масалага инсон ҳуқуқини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда тубдан янгилашга чақирди.

Мамлакатимизда айни йўналишда изчил иш олиб борилмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, биз барпо этаётган ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммоси билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди. Негаки, Янги Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган адолатли жамият бўлади.

Бугунги кунда республикамиз одил фуқаролик жамиятини қуриш йўлида илдам одимламоқда. “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили ҳаётимизнинг барча жабҳасида аксини топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янги иш ўринлари яратиш, адолатли ўтиш даврида ижтимоий ҳимоя масаласига ўзига хос ёндашувни жорий этишга қаратилган “Глобал Accelerator” (глобал тезлатгич) дастури амалга оширилмоқда. Муносиб иш ўрнини кўпайтириш ва инклюзив ижтимоий ҳимояни ривожлантириш, соҳани ислоҳ қилиш, бандликни таъминлаш, малака ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун давлат хизмати кўрсатиш тизимини рақамлаштириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган.

ХМТ бош директори Жильбер Унгбо Ўзбекистон ва тузилма ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи, хусусан ҳамкорлик қамровини кенгайтириш, муносиб меҳнат шароитини тизимли татбиқ этиш масалаларига тўхталди. Мамлакатимизнинг ушбу ташкилот билан кейинги йиллардаги амалий ҳамкорлиги натижасида меҳнат муносабатлари соҳасида сезиларли ютуқларга эришилгани эътироф этилди. Юқори мартабали меҳмон юртимизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли мажбурий ва болалар меҳнати буткул тугатилганини таъкидлаб, ушбу тажриба бутун дунёга ўрнак сифатида кўрсатилаётганини қайд этди. Шунингдек, ХМТ экспертлари давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича шерикликни кучайтириш, мавжуд стандартни амалиётга татбиқ қилиш бўйича ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

– Бандлик ва ижтимоий ҳимоя баркамолликка эришиш, жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтиришда муҳим омилдир, – деди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси ўринбосари – Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссия раҳбари Беҳзод Мусаев. – Ижтимоий адолат тушунчаси бир қарашда аниқ ва равшан, шаффоф кўринса-да, кўпинча турли маъно-мазмун билан изоҳланади. Асрлар давомида такомиллашган бу жараён бугунги кунда ижтимоий адолат – тенг имкониятни таъминлаш, тенгсизликка барҳам бериш, муносиб меҳнат тамойилини илгари суриш ечими ҳисобланади. Демак, ижтимоий адолатни шахсни баркамолликка, жамиятни эса фаровонликка етаклайдиган бирлаштирувчи куч сифатида таснифласак, мантиқан тўғри бўлади. Шу жиҳатдан, Халқаро меҳнат ташкилоти глобал ва миллий миқёсдаги сиёсатни ишлаб чиқишга изчил, яхлит ёндашувни илгари суришда локомотив – ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. 

Ижтимоий адолат тамойилини илгари суриш ҳукумат, иш берувчи ташкилот ва ишчилар вакилларининг устувор вазифаларини белгилашда кучларни бирлаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон айнан шу йўлни танлаган! Зеро, ўтган йил янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат эканлиги қатъий белгилаб қўйилди. Бу ҳар бир фуқаро муносиб турмуш кечиришини таъминлаш, ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсий ирода ва интилишни тасдиқлайди. Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш, муносиб иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг ҳам ажралмас қисмидир. Жамиятда ижтимоий тенгсизликни камайтириш, фуқаролар, айниқса ёшлар, хотин-қизлар ва ногиронлар ўз қобилиятини юзага чиқариши учун шароит яратиш борасида қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда. Бу борадаги кенг кўламли ишлар “уч асосий устун”га таянади. Биринчидан, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга алоҳида эътибор берилиб, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тармоғи кенгайтирилмоқда. Аҳоли янги кўникмаларни қисқа вақтда эгаллаши, меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мослашиши учун махсус ўқув дастурлари жорий этилмоқда. Иккинчидан, давлат ўрта ва кичик бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратилиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилмоқда. Учинчидан, “яшил” иш ўринлари яратиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия самарадорлиги ва қишлоқ хўжалиги каби экологик тоза тармоқлар жадал ривожлантирилмоқда. Бу нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш, балки атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга ёрдам беради. Натижада сўнгги 2 йил ичида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 10 фоиздан 6,8 фоизга, камбағаллик даражаси эса 2021 йилдаги 17 фоиздан 2023 йил сўнггига келиб 11 фоизга тушди. Бинобарин, биз бу билан тўхтаб қолмай, асосий кучимизни айни йўналишдаги саъй-ҳаракатни кучайтиришга қаратамиз.

Сўзга чиққан бошқа спикерлар ҳам сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан фуқаролар ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш, ушбу иллатдан жабрланган шахсларни ҳар томонлама қўлаб-қувватлаш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва тегишли ҳолатларга тўлиқ барҳам беришнинг ташкилий, ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек мазкур йўналишда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

Хусусан, муносиб меҳнат стандартини жорий этишга киришилди, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилинди, халқаро рейтинг ва индексларда давлатимизнинг ўрни яхшиланди. Натижада жаҳоннинг машҳур брендлари Ўзбекистон бозорига жадал кириб кела бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилоти – ХМТ ижтимоий адолатни, халқаро миқёсда эътироф этилган инсон ва меҳнат ҳуқуқини рағбатлантиради, ижтимоий адолат умумбашарий ва мустаҳкам тинчлик учун муҳим жараён эканлигини тасдиқлайдиган таъсис миссиясини амалга оширади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мазкур ягона уч томонлама агентлиги 187 аъзо давлатнинг ҳукумати, иш берувчилари ва ишчиларини бирлаштириб, меҳнат стандартини белгилаш, сиёсат ишлаб чиқиш ва барча учун муносиб меҳнатни тарғиб қилувчи дастурлар ишлаб чиқиш йўлида фаолият олиб боради.

1992 йил 26 март куни ХМТга аъзо бўлган Ўзбекистон бугунги кунда ташкилотнинг 22 конвенцияси ва 1 та баённомасини ратификация қилган.

[gallery-18205]

2019 йил АҚШ Ўзбекистон пахтасини “Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланган ҳолда етиштириладиган маҳсулотлар рўйхати”дан чиқарди. 2020 йил мамлакатимизга нисбатан қўлланган 12 йиллик GSP мониторинги тугатилди. 2022 йил “Cotton Campaign” халқаро нодавлат ташкилоти республикамизни “қора рўйхат”дан ўчирди, яъни пахта маҳсулотига эълон қилинган бойкот бутунлай бекор қилинди. Соҳадаги оламшумул воқеалардан яна бири 2022 йил Халқаро меҳнат ташкилотининг замонавий талаб ва тавсияларига жавоб берадиган янги Меҳнат кодекси қабул қилинишидир.

Анжуман доирасида “Меҳнат меъёри ва ҳуқуқининг бугунги кундаги ҳолати”, “Яшил иқтисодиётга ўтиш учун муносиб меҳнат иш ўринларини молиялаштириш” каби муҳим мавзуларда сессиялар ўтказилди. Якунда конференция резолюцияси қабул қилинди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AwVKGu8-CBs" title="Toshkentda yana bir xalqaro konferensiya boʻlib oʻtdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Дарҳақиқат, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича сўнгги йилларда мамлакатимизда мислсиз ижобий ишлар қилинди,  деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева. – 2022 йил мамлакатимиз тарихида илк бор пенсия ва ижтимоий нафақа миқдори минимал истеъмол харажатидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди. Аҳолини ижтимоий ёрдам тизими билан қамраб олиш кўлами мунтазам оширилмоқда. Масалан, 2017 йил кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган. Ҳозир йилига 2 миллион 200 мингдан зиёд оилага шундай кўмак берилмоқда. Бу жами оилаларнинг 25 фоизига тўғри келади. Ажратилаётган маблағ эса 7 баробар кўпайтирилиб, йилига 12 триллион сўмдан ошяпти.

Муҳаррама Пирматова,

Аслиддин Алижонов (сурат),

Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда яна бир халқаро конференция бўлиб ўтди (+видео)