Айни пайтда Марказий Осиё халқаро институтида “Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви: барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусида давра суҳбати бошланди.
Гибрид шаклда ўтаётган тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари эксперт-таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари, шунингдек, минтақа давлатларининг етакчи вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

Йиғилишда жорий йилнинг 14-15 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси якунлари муҳокама қилинмоқда.

ЎзA тадбир тафсилотини кузатиб боради.
Ў.Алимов, ЎзА