Марказий Осиё халқаро институтида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунига бағишланган “Ўзбекистон – Қозоғистон. Стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш истиқболи” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти, шунингдек, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус вакиллари  иштирок этмоқда.

[gallery-10090]

Қозоғистон делегацияси таркибида ушбу давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Aтамқулов, Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Тукумов ҳамда етакчи таҳлил марказлари экспертлари  бор.

Анжуман давомида Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама музокараларнинг натижалари, муҳим жиҳатлари кўриб чиқилади.

ЎзА конференция тафсилотини кузатиб боради.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда яна бир халқаро анжуман бошланди