Туркманистон – Ўзбекистон қўшма комиссияси ва Туркманистон – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари доирасида пойтахтимизда “Туркманистонда ишлаб чиқарилган” номли кўргазма очилди.

Қардош мамлакат Бош вазири ўринбосари Ботир Отдаев мазкур тадбир “Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси”га мувофиқ юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида ташкил қилинганини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев икки давлат стратегик шерик экани, халқларимизни кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик риштаси, умумий тарих, дин, тил, маданият, урф-одат ва анъаналар муштараклиги боғлаб келаётгани, мамлакатларимиз бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги изчил ишбилармонлик алоқалари ҳамда ҳудудлараро мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик доирасида янада кенг истиқбол очилаётганини таъкидлади.

[gallery-18286]

Туркманистонлик ишбилармонлар учун Ўзбекистон муҳим савдо-иқтисодий ҳудуд ҳисобланади. Буюк ипак йўлининг савдо-сотиқ ривожланган манзилида жойлашган мамлакатларимиз тадбиркорлари алоқалари кўлами кенгайиб бораётгани эса тенг манфаатли ривожланишни таъминлайди.

Ўзбекистон – Туркманистон муносабатлари янги босқичга кўтарилишида олий даражадаги учрашувлар ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Ушбу кўргазмада нефть, кимё, тўқимачилик, тиббиёт саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш моллари, транспорт ва логистика, спорт ва туризм, илмий-техника, таълим соҳасидаги ютуқлар, хизматлар намойиш этилмоқда. Туркман гиламлари, касаначилик, балиқчилик саноати, дунёга машҳур ахалтекин отлари наслчилиги тадқиқотлари кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

– Биз 500 га яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз, – дейди колбаса, қандолат ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик “Тäзе Аý” (Янги ой) компаниялар гуруҳи вакили Аннамерет Хидиров. – Халқаро стандартга мос сертификатланган корхоналаримизда “ИСО-9001” талабига жавоб берадиган сифат менежменти ва ҳар бири мувофиқлик сертификатига эга “ИСО-22000:2018” стандартига мос озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизимлари мавжуд. Савдо белгимиз халқаро кўргазмаларда мунтазам иштирок этади. Фаолиятимиз уч омилга асосланган: инсон, маҳсулот, анъана. Бу ягона механизмни одамлар бошқаради. Жамоамиз анъаналарни асраб-авайлаб, фақат юқори сифатли ҳалол маҳсулот ишлаб чиқаради.

Кўргазмани томоша қиларкансиз, ҳар қандай нигоҳни ўзига жалб қиладиган туркман гилами ёнидан тўхтамай ўтолмайсиз.

Асл туркман гиламчилиги 2019 йил тегишли ҳукуматлараро қўмита томонидан UNESCO Номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

– Жамоамизда 18-45 ёшли хотин-қизлар ишлайди, – деди Бухорода жойлашган “SD-Turkmen haly” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона раҳбари Солмаз Жумаева. – Иш икки наавбатда ташкил қилинган. Ихтиёрий 5 соатлик иш вақтидан сўнг хоҳлаганлар қўшимча ишлаши ёки куннинг қолган қисмини оиласи, фарзандлари бағрида ўтказиши, уй юмушларини бемалол бажариши мумкин. Иш ўрганувчилар учун махсус ўқув курслари жорий этилган. 3 ойлик ўқиш жараёнида 690 000 – 920 000 сўм оралиғида стипендия тўланади. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганлар корхонада иш бошлайди. Ҳозир корхонамизда 100 дан зиёд опа-сингилларимиз иш билан таъминланган.

Туркман бадиий анъаналари услубида безатилган эксклюзив сувенир безакларининг кенг ассортименти “Чапак” оилавий компанияси томонидан тақдим этилган. Бизнес эгаси – моҳир ҳунарманд Мая Оразмуродованинг қўлида ҳар қандай мато бўлаги, гўёки, сеҳрлангандай бежирим маҳсулотга айланади. Онасининг изидан борган қизининг ҳам қўли гул. Оилавий дуэт жун ва ипакдан чиройли асарлар яратади. Оила бошлиғи Муҳаммед Байрамов эса маркетинг бўйича менежер вазифасини зиммасига олган.

– 25 йилдирки, турли зичлик ва мураккабликдаги жун ва ипак гилам, тўқима тасвирий санъат намунаси, гилам нусха сумка, ёстиқ, қалин шиппак, қўғирчоқ ва эсдалик совғаларини қўлда ясаймиз, – дейди Мая Оразмуродова. – Эндиликда бутун дунёга тарқалаётган, чиройли, мустаҳкам ва чидамли маҳсулотларимиз нафақат кундалик ҳаётнинг амалий элементи, балки туркман маданиятининг ажралмас бўлагидир.

Ўтган йил қадимий Бухорога келиб, янги туркман гилами музейи очилишида иштирок этиб, бир олам таассурот олдик. 1992 йил ташкил этилган компаниямиз Туркманистон саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқига аъзо.

Бу ишбилармон оилавий учликка кўпинча миллий анъаналарни чет элда намойиш этиш ишониб топширилади. Энг муҳими, халқ ҳунармандлигига хос маҳоратни ишга солиб, меҳр билан тайёрланган асл сувенирлар янги соҳибига туркман халқининг бадиий-эстетик анъаналари палитраси, бой безак услублари билан танишиш имконини беради.

Туркманистон миллий кўргазмаси мавжуд иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириши, икки мамлакат ишбилармонлари ўзаро манфаатли кўплаб янги келишувларга эришишига кўмаклашиши шубҳасиз. Қолаверса, бундай анжуманлар азалий дўст халқларимиз ўртасидаги меҳр риштасини ҳам тобора мустаҳкамлайди.

Муҳаррама Пирматова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Туркманистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда