Тошкентда “Swiss Lab” клиник диагностика лабораториясининг бир қатор офислари очилди
Ўзбекистон – Швейцария “Swiss Lab” қўшма корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўртасида 2019 йилнинг 14 январида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Унга мувофиқ ушбу диагностик клиникалар ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон – Швейцария “Swiss Lab” қўшма корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўртасида 2019 йилнинг 14 январида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Унга мувофиқ ушбу диагностик клиникалар ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур меморандум Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов ва “Swiss Lab” қўшма корхонаси бош директори Наталья Дудкова томонидан имзоланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғликни сақлаш миллий палатаси маркази матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

“Swiss Lab” клиник лабораториялар тармоқларини очишдан мақсад, Ўзбекистон аҳолиси учун сифатли, арзон лаборатория-диагностика хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитларни яратишдан иборат.
“Swiss Lab” асосий таҳлилларни қисқа вақт (2 соат), шаффофлик тарзида олиб боради. Бунда мижоз биоматериалнинг олинишидан бошлаб, таҳлил натижалари тайёр бўлгунга қадар бўлган жараённи бевосита кузатиш имкониятига эга бўлади.

Биринчи босқичда Тошкентда, кейинчалик эса, бошқа ҳудудларда лаборатория хизматлари ташкил этилади. Бунда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ҳудудий бўлимлари ёрдам кўрсатади.
– Бу даражадаги лабораториялар “референс лаборатория“ лар сирасига киради ва фаолияти халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб беради. Бу жуда сифатли ва аниқ назорат, махсус реагент ва бошқалар, яъни ҳар бир босқичда юқори даражадаги сифатли назорат олиб борилади. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига халқаро стандартлар олиб кирилади ва жорий этилади. Бу, ўз навбатида, миллий палатанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади“ дея таъкидлади Р. Изамов.