Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Мазкур нуфузли турнир Президентимизнинг 2023 йил 8 майда қабул қилинган “2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида ташкил этилди.

9 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасидаги дунё биринчилиги ҳамда 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари 2-4 август кунлари рапид, шунингдек, 6-7 август кунлари эса блиц йўналишларида ғолиблик учун дона суради.

[gallery-18569]

20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тажрибали мутахассис, FIDE 3.4 зона президенти, халқаро тоифадаги ҳакам Ҳусан Худойқулов бош ҳакамлик қилади. Мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпонатини эса халқаро тоифадаги ҳакам Томаш Делега  бошқариб боради.  

Жаҳон чемпионатида Озарбайжон, Беларусь, Хитой, Испания, Венгрия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Нигерия, Словения, Россия, Тожикистон, Туркманистон, БАА, АҚШ давлатларидан келган 300 нафарга яқин шахмастчи ғолиблик учун дона суришади. Мазкур нуфули мусобақада юртимиз шарафини Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Хумоюн Бекмуратов, Алмаз Раҳматуллаев, Асроржон Омоновлар, Афруза Ҳамдамова, Гулдоноа Каримова, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Озода Шаҳзодова, Гулхумор Нажмиддинова, Моҳизода Мухсиновалар каби иқтидор эгалари ҳимоя қилади.

Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, нуфузли турнир старт олди.

Мусобақа ғолиби ва совриндорлари номи жорий йилнинг 7 август куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланди