Мамлакатимизда сўнгги йилларда жанговар яккакураш спорт турлари орасида аралаш жанг санъати (ММА) ёшларимиз орасида жадал оммалашмоқда. Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси томонидан ушбу спорт турини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ва нуфузли мусобақаларни ташкил этиш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ассоциация мамлакатимизнинг турли ҳудудида ММА спорт тури бўйича кўплаб маҳаллий ва халқаро мусобақаларни ташкил этди. Бунинг натижасида эса кўплаб иқтидорли ёшлар сараланди ва дунё миқёсидаги мусобақаларда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.  

Хабарингиз бор, ҳозирда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) ҳаваскор ММА дунёсининг бошқарув ташкилоти бўлиб, унга дунёнинг 123 та давлати аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ҳам ушбу мамлакатлар қаторида экани қувончли. Бугунги кунда мазкур икки ташкилот ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бунинг самарасида жорий йил Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.  

Бўлажак жаҳон чемпионатини Тошкентда ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида куни кеча Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) президенти Керрит Браун, Бош ижрочи директори Денсин Уайт ҳамда ташкилотнинг Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер юртимизга ташриф буюрди.  

Ташриф давомида халқаро ташкилот раҳбарияти юртимиздаги замонавий спорт объектлари, инфратузилмалар билан яқиндан танишди ва режалаштирилаётган жаҳон чемпионатининг ташкилий масалалари бўйича Ўзбекистон спорт вазири А.Икромов билан ҳам учрашди.  

Ташриф доирасида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда Ўзбекистон спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов, шунингдек юқорида санаб ўтилган мартабали меҳмонлар иштирок этди.  

Унда мамлакатимизда ҳар қандай мусобақалар юқори савияда ташкил этилиши, ўтказилган бир қатор мусобақалар дунё ҳамжамияти томонидан юқори баҳолангани ва мусобақа давомида спортчилар учун барча шароитлар яратилгани инобатга олиниб, ММА раҳбарияти жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ташкил этилишини расман эълон қилди.  

Матбуот анжумани давомида халқаро ташкилот раҳбарлари ОАВ ходимлари ҳамда спортчилар томонидан берилган саволларга аниқ ва батафсил жавоб берди.  

Маълумот учун, ММА бўйича жаҳон чемпионати Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор ўтказилмоқда ва Ўзбекистон бу борада биринчи бўлди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ММА бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади