Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Юридик амалиётда халқаро тенденциялар: инглиз умумий ҳуқуқини қўллаш” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети томонидан Буюк Британия Ҳуқуқ университети (University of Law – ULaw) ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳуқуқшунос олимлар, вазирликлар ва идоралар мутахассислари, инглиз ҳуқуқи ва юридик таълим соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлар, нуфузли халқаро компаниялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Адлия вазирининг ўринбосари Х. Мелиев Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш даврида ҳуқуқий ислоҳотларнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлади. Уларни амалга оширишда хорижий тажрибанинг ўзига хос ўрни бор. Шу боис миллий ҳуқуқ тизими доирасида халқаро тенденцияларни қўллаш механизмларини такомиллаштириш ва уларни юридик амалиётда самарали қўллаш лозим.

photo5302997035655474443.jpg

Тадбирда Ҳуқуқ университети (University of Law – ULaw) ректори Андреа Ноллент, Адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори – Раҳим Ҳакимов, Бош прокуратура академияси бошлиғи Евгений Коленко ва бошқалар юридик амалиётни такомиллаштириш, энг аввало, етук юридик кадрларни тайёрлаш билан боғлиқлигини, юридик таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб бориш зарурлиги бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, тадбир давомида инглиз ҳуқуқи соҳасида фаолият юритувчи амалиётчи-ҳуқуқшунослар билан тажриба ва фикр алмашилди.

photo5303263972167887904.jpg

Конференция доирасида Ўзбекистонда юридик таълимни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, тизимни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳамкорликда Тошкентда Халқаро ҳуқуқ университетини ташкил этиш, инглиз ҳуқуқини чуқурроқ ўрганишни таъминлаш ва бу орқали миллий ҳуқуқ тизимимизга инглиз ҳуқуқининг ижобий жиҳатларини татбиқ этиш, мамлакатимизга халқаро стандартларнинг кириб келиши ва юридик таълим сифатини ошириш имкониятини яратиши хусусида таклифлар билдирилди.

Конференция якуни бўйича Ўзбекистон ҳудудида инглиз умумий ҳуқуқи тамойилларини эътиборга олган ҳолда юридик таълим ва юридик амалиёт бўйича истиқболли режа ва таклифлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Халқаро ҳуқуқ университетини ташкил этиш таклиф этилди