Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” доирасида режа асосида иш олиб бориляпти. Жумладан, ҳудуд ёшларининг мавжуд муаммоларни ҳал этиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида барча сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида 180 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этди. Унда асосий эътибор ёшлар ҳаётига оид муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

Хусусан, “Намданак” маҳалласида яшовчи Дилобар Ўринова тикув машинаси сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Туман ҳокимлиги томонидан унга икки дона тикув машинаси беминнат тақдим этилди. Шунингдек, олий ўқув юртларига юқори балл билан кирган ёшларга ноутбук совға қилинди.

Учрашувда йигит-қизларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, барча мурожаатлар назоратга олинди. Шунингдек, Бўка туманидаги 17-умумтаълим мактабида “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Ҳудуд ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ўқувчи-ёшларнинг маънавий оламини бойитиш, мутолаа саводхонлигини ошириш мақсадида туман халқ таълими бўлимига карашли таълим муассасаларида мунтазам равишда китоб ярмаркалари ташкил этилмокда. Хусусан, мазкур таълим даргоҳида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, ҳудуд фаоллари томонидан мактаб кутубхонаси учун ўз ҳисобидан янги китобларни совға қилди. Фарзандининг етук инсон бўлиб камолга етиши, ўзига муносиб касб танлашида оиладаги китобсеварлик муҳитининг аҳамияти, болаларни китоб ўқишга ўргатишда ота-онанинг ўрни хусусида фикр алмашилди.

Тадбир доирасида ўқувчиларнинг китоб ҳақидаги шеърлари, қўшиқлари, жозибали рақслар тадбирга янада файз киритди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги "Ўздавкитобсавдо" масъулияти чекланган жамияти томонидан китоб ярмаркаси ташкил этилди.  

– Бундай тадбирлар ёшларни кўпроқ китоб ўқишга ундайди, – дейди мактаб кутубхонаси мутахассиси Манзура Ортиқбоева. – Ҳудудда яшовчи ота-оналар, кексалар ва шу таълим даргоҳини битирган инсонлар ташкил этилган ярмаркадаги турли китоблар, бадиий асарлар сотиб олиб кутубхонамиз ва ўқувчиларга совға қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятининг фаол ёшлари рағбатлантирилди