Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишида “ бўНогиронлигилган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳамда “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳим ҳуқуқий асос бўлаётир.

Умуман, ушбу соҳадаги қонун нормалари амалиётда қандай ишламоқда? Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу қонунда белгилаб берилган ваколатлари ва вазифаларини қай даражада ижро этмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14-моддасининг ижро ҳолатини Тошкент вилоятида назорат-таҳлил тартибида ўрганди. Мазкур ўрганиш натижалари қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари томонидан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Тошкент ва Зангиота туманларида ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларни уй-жой билан таъминлаш, уларнинг турар-жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларидан монеликсиз фойдаланиши учун шарт-шароитлар мавжудлиги, уларни ишга жойлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлилий ўрганилди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлдики, Чирчиқ шаҳри, Тошкент ва Зангиота туманларида имконияти чекланган ногиронлиги мавжуд ёки қарамоғида ногирони бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан хатловлар ўтказилган. Бугунги кунга қадар ана шундай оилаларнинг 31 тасига дастлабки бошланғич тўловлар шакллантирилиб, уй-жой билан таъминланган.

Йиғилишда ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томоша муассасаларига ҳамда бошқа муассасаларга) монеликсиз кириши учун шарт-шароитлар етарли даражада яратилмаётганлиги депутатларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Шунингдек, туман аҳоли бандлигага кўмаклашиш марказлари томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича тақдим этилган маълумотномалар нотўғри ёки сохта эканлиги, объектларни фойдаланишга қабул қилишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бирлашмалари вакилларининг давлат қабул комиссиясида иштирок этмаётганлиги ҳам танқид қилинди.

Йиғилишда мазкур масала юзасидан тегишли ташкилотларнинг ахборотлари эшитилди.

Депутатлар томонидан тегишли вазирликлар ва махаллий ҳокимликларга ногиронлиги бўлган шахсларга қулайликлар ва меҳнат шароитлари яратиш борасидаги ишларнинг таъсирчанлигини оширишга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари қай даражада таъминланмоқда?