ФОТОРЕПОРТАЖ

Кейинги йилларда қулупнайчилик Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигининг драйвер соҳаларидан бирига айланган. Бу маҳсулотни нафақат томорқа ерларида, балки йирик иссиқхоналарда замонавий агротехнологиялар асосида етиштириш оммалашаётир. Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлар етиштирилаётган қулупнайни жаҳон бозорига экспорт қилишни фаол йўлга қўйгани ҳам рост.  

Ўрта Чирчиқ туманилик тадбиркор Ибратилла Риҳситиллаев ҳам “Янги турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинида 800 минг АҚШ доллари эвазига хориж технологияси асосида 1 гектар 20 сотих майдонда замонавий иссиқхона барпо қилди. “Agro servis orzu” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхона иссиқхонасида барча юмушлар рақамлаштирилган технологиялар асосида амалга оширилади. Бу ерда 50 та иш ўрни яратилди.  

Қулупнайнинг АҚШдан олиб келинган “Албион”, “Кабрилло”, “Монтерей” навлари йил давомида 360 кун ҳосил беради. Иссиқхонадан кунига 1,5 тоннагача қулупнай етиштириш мумкин.  

Ҳозирда қулупнайларни Саудия Арабистони, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган.  

[gallery-22969]

Келгусида Ўрта Чирчиқ туманида бу каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш янада оммалаштирилади. Бу орқали аҳоли бандлиги ва даромади ошириш кўзда тутилган.

Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида экспортбоп қулупнай етиштириш оммалашмоқда