Шу муносабат билан вилоят Адлия бошқармасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва вилоят кенгаши вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларидаги аёллар, партия фахрийлари ва фаоллари иштирок этди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар, оила, оналик ва болалик, гендер масалаларини тизимли ҳамда манзилли ҳал этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  

Хотин-қизлар масаласи билан бевосита фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий соҳада аёллар масалаларига оид белгиланган мақсад, вазифаларини амалга ошириш мақсадида партия қошида “Депутат аёллар клуби” фаолияти йўлга қўйилди.  

Мақсад аёл депутатларнинг мулоқот ва тажриба майдонини яратиш, ҳудудлардаги “Аёллар қаноти” фаолларини бириктириш орқали сиёсатчи аёлларнинг янги авлодини тарбиялашга эришишдир. Бугунги кунда мазкур клубнинг ижтимоий тармоқда телеграм гуруҳи ишга туширилиб, жойларда амалга ошираётган фаолияти бўйича тажриба алмашиш йўлга қўйилди. Ўтган давр мобайнида партия томонидан мамлакатимизда қабул қилинган Гендер масалаларига оид қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида гендер статистикаси ва гендер рейтинглари ишлаб чиқилди. Айни кунда партиянинг Тошкент вилоят Кенгашининг 23 минг 438 нафар умумий аъзоларидан 11 минг 313 нафари хотин-қизлардир.  

Тадбирда вакиллик органларига сайланган депутат аёлларнинг фаолиятини такомилаштириш, уларга берилган ваколатларидан кенгроқ фойдаланишга оид масалалар юзасидан маърузалар тингланди. Келгусида “Депутат аёллар клуби”нинг стратегик «Йўл харитаси» белгилаб олинди. Шундан сўнг партия сафига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида “Депутат аёллар клуби” очилди