Ўрта Чирчиқ туманида ер майдонларини суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Унда Тошкент вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, ҳокимлари ва туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари, сув тежовчи технологияларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи, лойиҳаловчи ва қурувчи хорижий ва маҳаллий корхоналар мутахассислари, агрокластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.  

Тадбирда Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.  

Таъкидланганидек, саноқли кунлардан кейин фермер ва деҳқонлар учун қизғин палла бошланади. Шундан келиб чиқиб, Тошкент вилоятида ҳам ерга ишлов бериш, суғоришда тежамкорликни йўлга қўйиш, бунда янги технологияларни қўллашни янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда.  

Хусусан, Чирчиқ – Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси берган маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида жорий йил 13 минг гектар ерни томчилатиб, 5 минг гектар ёмғирлатиб, 4 минг 400 гектар ерни эса эгилувчан қувурлар ёрдамида суғорилади. Шунингдек, 16 минг гектар ерни лазерли ускуналарда текислаш режалаштирилган. Шундан келиб чиққан ҳолда мавсумни самарали ташкил этиш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.  

Семинар давомида иштирокчилар хорижий ва маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган сувни тежайдиган технологиялар билан яқиндан танишди. Ўз навбатида мутахассислар иштирокчиларга ерларни томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида зарур маълумотларни берди.  

А.Мусаев,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида бу йил сув тежовчи технологиялар кенг жорий этилади